Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Болалар луғати:
Ҳалол
– рухсат этилган, қону-
ний, тўғри, пок (шариат томони-
дан рухсат этилган иш ва сўз).
Ҳаром
– ман қилинган, ноқо-
нуний (шариат томонидан ман 
қилинган иш ва сўз).
Ризқ
– насиба, улуш, неъмат (таом ва 
ичимликлар ҳам, истеъдод ва қобилият ка-
билар ҳам инсонга берилган ризқдир).
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
82
Ҳаром луқма 
бу Зафар Мағрибий бир асарида Му-
ҳосибий ёшлигидан зукко ва ҳозиржа-
воблиги билан танилганини шундай ҳикоя 
қилади: «Ҳорис Муҳосибий ёшлигида хурмо 
сотувчи бир кишининг эшиги олдида ўйнаёт-
ган болалар олдидан ўтиб қолди. У болалар 
ўйинини бироз томоша қилиб турди. Бир вақт 
ҳовли эгаси қўлида бир қанча хурмо билан 
уйидан чиқиб, манави хурмолардан егин, дея 
Ҳорисга хурмоларни узата туриб, ҳозирги-
на бир кишига хурмо сотганида ундан ту-
шиб қолганини айтди. Ҳорис уни танийсиз-
ми, деди. У танийман, деди. Ҳорис бошқа бир 
сўз демасдан уйига йўл олди. Хурмофуруш 
унинг орқасидан чопиб бориб, елкасидан ту-
тиб шундай деди: «Аллоҳга қасамки, мен-
га ичингдагини айтмагунингча, қўйиб юбор-
майман». Ҳорис унга: «Эй шайх, агар мусул-
мон бўлсангиз, қаттиқ чанқаган вақтда сувни 
излагандек ҳисобидан қутулиш учун хурмо 
эгасини изланг. Мусулмон болаларига ҳаром 
луқмани едирасизми?», деди. Шайх: «Аллоҳ-
га қасамки, шундан кейин савдо қилганда 
жуда эҳтиёт бўлиб иш тутдим», деди. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
83
Қулининг қулидан нарса сўрамаган одам
(Ибратли ҳикоя)
ир бой пули кўплиги учун мақтаниб, 
олим одамга шундай дебди:
– Сизга қанча пулу олтин керак бўлса, ма-
на мендан сўранг!
– Йўқ, – дебди олим. – Мен қулимнинг қу-
лидан нарса сўрамайман!
– Ие, қанақасига сизга қул бўлай? – дар-
ғазаб бўлибди бой. Олим жавоб берибди:
– Нафс менинг қулим, сен эса нафснинг 
қулисан!..

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling