Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Кийиш мумкин бўлмаган кийимлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бола – одоБи Билан азиз 88
Кийиш мумкин бўлмаган кийимлар
1) Ўғил болалар учун. Ўғил болаларнинг кўйлаги қизларникига ўхшаган гулли ёки ялтироқ бўлмайди. Ипак кийимлар кийиш ҳам мумкин эмас. Ўғил болаларга қип-қизил, сап-сариқ, оловранг ёки пушти рангли ки- йимлар ярашмайди. www.ziyouz.com kutubxonasi Бола – одоБи Билан азиз 88 Ўғил болалар тор шимларни киймайдилар. Баъзи шимлар одамнинг орқасини аниқ бил- дириб туради. Буларни кийиш мумкин эмас. Шимнинг почаси ҳаддан ташқари узун бўл- маслиги керак. Тўпиқдан тушиб кетадиган шимни мақталмайди. Шортикларнинг узунлиги, агар тиззадан тепада бўлса, одобли болаларга тўғри кел- майди. Ўғил болалар қизларникига ўхшаган кийимларни киймайдилар. Кийимлари ва ба- данларига ҳар хил бемаъни нарсаларни осиб юрмайдилар. Тилла соат тақмайдилар. Тил- ла тақинчоқлар қизларга ярашади. 2) Қиз болалар учун. Бели тор, кўкраги очиқ, енги калта кўйлак қизларга тўғри кел- майди. Қиз бола шим ёки шортик киймайди. Чунки булар эркаклар кийимидир. Қизлар ўғил болага ўхшатиб қўядиган кийимларни кийиш мумкин эмас. Одобли қизлар бегона одамлар олдида та- қинчоқларини кўрсатиб юрмайдилар. 3) Ҳамма учун. Қизлар ва ўғил болаларнинг кийимлари баданга ёпишиб турадиган тор бў- лиши тўғри эмас. Тор кийим ахлоққа хилоф саналади ва соғлиққа зиён келтиради. Танада қон айланишига халақит беради. Танани кўр- сатиб турадиган юпқа кийим кийиш ҳам ёмон. www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 89 Юпқа кийимлар инсон авратини яшира ол- майди. Хулққа салбий таъсир кўрсатади. Ақлли болаларга бачкана кийимларни ки- йишдан сақланиш тавсия қилинади. Масалан, жонли нарсаларнинг сурати солинган ва ёмон сўзлар ёзилган кийимлар одобли болалар ки- йими эмас. Одобли бола бизнинг диний ва миллий қадриятларимизга бегона, ўзга дин- дагиларга хос бўлган ки-йимларни киймайди. Демак, азиз болалар, кийиш мумкин бўл- маган кийимлар қуйидагилардир: 1. Баданга ёпишиб турадиган тор кийим; 2. Терини кўрсатиб турадиган юпқа кийим; 3. Жонли нарсаларнинг расми солинган кийим; 4. Ёмон сўзлар ёзилган кийим; 5. Ҳаммани ўзига қаратадиган ғайри од- дий кийим; 6. Бошқа дин ва миллатнинг рамзи туши- рилган кийим; 7. Ҳаром йўл, масалан, ўғирлик билан то- пилган кийим; 8. Қиз болани ўғил болага ўхшатиб қўяди- ган кийим; 9. Ўғил болани қизларга ўхшатиб қўяди- ган кийим; 10. Ўғил болалар учун ипак кийим. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling