Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Фойдали насиҳатлар
1. Ўзи поку кўзи покни инсон 
деса бўлади.
2. Ҳалол покиза киши доим хо-
тиржаму тинч-ликдадир. Би-
ровга хиёнат қиладиган киши 
эса ҳалокатга гирифтордир.
3. Ҳалоллик-поклик зеҳн ва идрокни кенг 
ва ўткир қилади. Халқ орасида эътибору 
шуҳратга сабаб бўлади.
4. Ҳаром оз бўлса ҳам зарари кўпдир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
84
КИЙИнИШ ОдОбИ 
нима учун кийим кийилади?
олалар, нима учун кийим кийилади, би-
ласизларми? Кийим кийишдан уч нар-
сани мақсад қилинади: 
1. Уят аъзоларни бекитиш;
2. Иссиқ ва совуқдан сақланиш;
3. Одамларга чиройли кўриниш.
Инсон ҳар куни уйқудан кўзини очиб, 
Яратганга шукр қилади. Шундан сўнг энг би-
ринчи қиладиган иш – кийимларни кийиш. 
Уйқу вақтидаги юпқа кийим билан одамлар-
га кўриниш одобдан эмас. Яна биздан соғ-
лигимизни сақлаш ҳам талаб қилинади. Шу-
нинг учун биз иссиққа ва совуққа мослаб ки-
йинамиз.
Чиройли ва озода кийиниш ҳам мақталган 
сифатлардандир. Кийимнинг содда бўлиши 
ҳам яхши фазилат.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
85
Кийим кийиш ва ечиш одоблари
1) Кийиниш пайтидаги одоблар.
1. Кийим кийишда “бисмиллоҳ”, деб ай-
тиш;
2. Ўнг томондан бошлаб кийиш;
3. Кийимни шошилмасдан кийиш. Агар 
шошилсанг, ки-йимни тескари кийишинг ёки 
тугмаларини узиб юборишинг, янги либо-
сингни тез эскиртиб қўйишинг мумкин. Шу 
сабаб либосни авайлаб кийиш керак.
2) Кийим ечишдаги одоблар.
Кийим ечаётганда ҳам “бисмиллоҳ” дейи-
лади ва чап томондан бошлаб ечилади. Ечил-
ган кийимлар чиройли қилиб тахлаб қўйила-
ди. Кийим қўйиладиган жой одамнинг кўзи 
тушмайдиган, масалан, шкаф ичида бўлга-
ни афзал. Шунда кийимлар тоза сақланиб, 
уларга чанг юқмайди. Ўғил болалаларнинг 
баъзи кийимлари (кўйлак, костюм, устки ки-
йимлар) вақтинчага кўз тушадиган ерда ту-
риши мумкин. Аммо шим, шалвор ва ички 
кийимларни кўз тушмайдиган ерга қўйиш 
керак. Қизларнинг кийимлари одамларнинг 
кўзи тушмайдиган пана жойда туради. Ўғил 
болаларнинг кийимига аралашмайди. 
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling