Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
72
Овқатланишнинг умумий одоблари
зиз болалар, қуйидагилар овқатла-
нишнинг умумий одобларига киради:
1. Ейиладиган таом ҳалол йўл билан то-
пилган, яхши ва тоза бўлиши керак.
2. Фақат рухсат этилган нарсаларни еб-
ичиш, соғлиқ учун зарарли егуликлардан 
сақ ланиш.
3. Таомни етказгани учун Аллоҳга шукро-
налар айтиш.
4. Таом ейишдан олдин қўлларни ювиш ва 
оғизни чайиш.
5. Таомни ўнг қўли билан ейиш.
6. Ўртадаги идишдан овқатланаётганда ўз 
олдидан олиб ейиш, бошқалар олдидаги нар-
саларга қарамаслик ва ҳожатидан ошиғини 
емаслик.
7. Дастурхон атрофида тоза ва покиза ки-
йимда ўтириш.
8. Луқмани кичикроқ олиш, катта луқма 
олиш ва яхши чайнамай ютиш ўта одобсиз-
лик ва соғлиқ учун зарардир.
9. Овқат яхши ҳазм бўлиши учун уни ях-
шилаб чайнаш. Ҳар хил овозлар чиқариб, 
пишиллаб чайнамаслик.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
73
10. Оғизни овқат билан тўлдириб олмаслик 
ва оғизда овқат бор пайтда гапирмаслик.
11. Бошқа бир кишининг еяётган таомига 
ва олган луқмасига қарамаслик.
12. Оғзига солинган овқатдан суяк ва бош-
қа нарсалар чиқса, оғиздан олиб дастурхонга 
қўймаслик. Ўзгалар эътиборини қаратмас-
лик учун шундай қилинади.
13. Ўзгалар иштаҳасини бузадиган ва ди-
лини сиёҳ қиладиган ҳаракатдан ниҳоятда 
эҳтиёт бўлиш.
14. Одамлар овқат еяётганида тишни кав-
ламаслик. Тишдан чиққан нарсаларни одам-
лар назари тушмайдиган жойга ташлаш.
15. Овқат ейиш вақтида иложи борича сув 
ичмаслик, агар ичмоқчи бўлинса, пиёла ёки 
идиш ёғ бўлмаслиги учун олдин қўлни ях-
шилаб артиш керак.
16. Нонни ерга ташламаслик, нон устига 
товоқ ва бошқа идишларни қўймаслик.
17. Бир хил овқат билан кифояланиш ва ош-
қозон тўлиб кетгунгача овқат емаслик. Агар 
шундай қилинса, овқат ҳазм бўлиши оғирла-
шиб, касаллик келтириб чиқариши мумкин.
18. Агар аксирмоқчи ёки оғзидан бир нар-
сани чиқармоқчи бўлса, юзни дастурхондан 
бошқа томонга буриш ва оғизни беркитиш.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling