Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
60 роқ ва тез-тез ювиб туриш зарур. Одамлар бир-бирлари билан гаплашганда юзга қараб гаплашадилар. Юзи кир бўлган ҳолда бош- қаларнинг кўзига кўриниш уят саналади. 3) Тиш. Аллоҳ тишларни чиройли қилиб яратган. Уларни авайлаб асраш керак. Тиш- лар соғлом ва оппоқ бўлса қандай яхши! Оп- поқ тишлар инсонга чирой бағишлайди. Тиш- лар овқатни чайнаб, майдалаб беради. Агар улар тоза бўлса, овқат ҳам қоринга покиза ҳолатда киради. Тишларни тез-тез ювиб ту- рилмаса, улар орасида кир тўпланади ёки ҳидланади. Бу кирлик овқатга қўшилиб, қо- ринга тушса, одам касал бўлиб қолади. Тишини яхши ювмайдиган боланинг тиши кўп оғрийди. Тиш оғриғи жуда ёмон. Тиш- га эътибор берилмаса, у сарғайиб, хунук тус олади. Тиши ҳунук бўлиб юриш ҳам дуруст эмас. Овқатланиб бўлгандан сўнг тишлар- ни яхшилаб ювиш зарур. Акс ҳолда оғизда ёқимсиз ҳид пайдо бўлиб, ёнидаги одамга озор беради. Тишни ҳар куни икки марта мисвок ёки пас та (маъжун) билан ювиш керак. Пай- ғамбаримиз таҳорат олаётганда тишини мис- вок билан ювганларни мақтаганлар. Одам- ларнинг олдида тишни кавлаш хунук одат. www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 61 Бу беодобликдир. Агар кавламоқчи бўлса, қўли билан оғзини тўсиб кавлашнинг зара- ри йўқ. 4) Бурун. Аллоҳ бурунни ҳам муҳим вази- фа учун яратган. У нафас олишимизга ёрдам беради. Агар бурун тоза бўлса, инсон ютаёт- ган ҳаво ичкарига соф ва безарар ҳолатда киради. Одобли бола ҳеч кимнинг кўзи туш- майдиган жойда бурунларини қоқиб, тозалаб олади. Бировнинг олдида асло бурнини торт- майди ва кавламайди. Баъзи болалар эса ҳа- деб бурнини тортаверади. Бунақа одат ҳеч кимга ёқмайди. Инсон аксирганда ёки йўталганда юзи- ни четга буриши керак. Оғзи ва бурнини дастрўмол ёки енги билан тўсиши лозим. Чунки бундай пайтда бурун ва оғиздан за- рарли моддалар отилиб чиқади. 5) Бош. Инсон ҳаёти учун жуда зарур ҳи- собланган аъзолар – мия, қулоқ, кўз, бу- рун ва оғиз бошда жойлашган. Демак, бош- га яхши аҳамият бериш лозим. Уни тез-тез ювиб туриш талаб этилади. Қизлар сочла- рини ҳафтада камида бир марта ювиб тури- ши керак. Ўғил болалар сочларини кўп ўс- тириб юборишлари дуруст эмас. Сочни бир ойда бир марта олинади ёки қисқартирила- www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling