Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
56
Озодалик соғлиқ гарови
й фарзанд, агар баданинг соғлом ва те-
тик бўлишини, ақлинг ўткир ва қалбинг 
хушнуд бўлишини истасанг, қуйидаги наси-
ҳатларга қулоқ сол:
1. Қишда ҳар ҳафтада камида икки марта 
иссиқ сув билан, ёзда эса ҳар куни бир мар-
та илиқ сув билан ювин.
2. Ухлашдан олдин ва уйқудан тургандан 
кейин юзинг, қўлларинг ва оёқларингни юв.
3. Одамлар олдида кўзинг, қулоғинг ёки 
бурнингни ўйнаб кавлама. Чунки бу ўша аъ-
золарга зарар беради ва одамларни сендан 
нафратлантиради. Агар уларни тозаламоқчи 
бўлсанг, бир чеккага ўтиб, тоза дастрўмол 
билан артиб тозала.
4. Одамлар олдида тишларингни кавла-
ма ва тирноқларинг-ни олма. Чунки бу жуда 
хунук одат.
5. Ухлашдан олдин ва уйқудан тургандан 
кейин мисвок ва тиш чўткалари билан тиш-
ларингни тозалаб ювгин. Чунки овқат қол-
диқлари милк ва тишларга зарар етказиб
оғизнинг ҳидини бузади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
57
6. Юз артиладиган сочиқ, тиш чўтка, ух-
лайдиган кроват, ёстиқ, ёпинчиқ ва тароқ 
каби нарсалар алоҳида ўзингники бўлсин, 
уларни сендан бошқа одам ишлатмасин.
7. Сувни тоза ва соф ҳолида ич.
8. Юзинг, таоминг ёки ичадиган ичимли-
гингга пашша қўнишидан эҳтиёт бўл. Чунки 
у кўпинча юқумли касаллик микробларини 
олиб юради, ана шуларни сенга ҳам юқтири-
ши мумкин.
9. Одамлар сенга ҳурмат-эътибор ва ҳавас 
билан қарашлари учун кийимларинг тозали-
гига ва кўринишинг чиройли бўлишига эъ-
тибор бер.
10. Зарарли ҳашаротлар бўлмаслиги учун 
яшайдиган уйинг тоза бўлишига ҳаракат қил.
11. Сен ухлайдиган хонанинг ҳавоси бу-
зилмаслиги учун қуёш нурлари кириб тура-
диган тарафда бўлсин.
12. Мактаб қуроллари ва уйда ўйнайдиган 
ўйинчоқларинг тозалигига риоя қил. Шунда 
уларнинг кўркамлиги сақланиб, болалар би-
лан ўйнаганда қўллари кир-чир бўлмайди. 
Қўлларинг ёки кийимларингни сиёҳ билан 
ифлослама.
13. Доимо тоза жойларда ўйна ва сайр қил.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling