Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
52
5. Қабристонга ҳожат ушатиш;
6. Тешик ва ковакка сийиш;
7. Ҳашаротлар устига ҳожат ушатиш. 
8. Одамлар ёки ҳайвонлар ўтадиган йўл 
устида ҳожат ушатиш.
Ҳожатхонадан чиқиш
ожатхонадан чиқишда қуйидаги иш-
ларга эътибор бериш лозим:
1. Ахлат кетадиган ерни сув билан тозалаш;
2. Сув жўмракларини ўчириш;
3. Кийимларни чиройли кийиш;
4. Ҳожатхона қоғозини текшириш;
5. Чироқни ўчириш;
6. Ўнг оёқ билан чиқиш;
7. Чиққандан сўнг зикр айтиш.
Болалар, ҳожатхонадан чиқаётган пайтин-
гизда у ернинг тозалигини кўздан кечиринг. 
Ҳожатхона сиздан кейин озода ҳолда қолиши 
керак. Баъзи беадаб болалар ўзлари ўтирган 
ерни тозаламасдан чиқадилар. Бу яхши тар-
бия олмаганини кўрсатади. Сув жўмракла-
рини ҳам яхшилаб ўчириш керак. Чала бу-
раб чиқиб кетилса, сув оқиб, исроф бўлади. 
Ҳожатхонадан чиқмасдан туриб, кийимлар-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
53
ни чиройли қилиб кийиб олинади. Уст-боши-
нинг у ёқ-бу ёғига қарамасдан ёки тугмала-
рини яхши қадамасдан чиқиш уят бўлади.
Хожатхонадан ўнг оёқ билан чиқиш одоб-
дандир. Ҳожатхонадан чиққандан кейин ик-
кала қўлни яхшилаб, иложи бўлса, совунлаб 
ювилади.
Соғлиқни сақлаш чоралари
олалар, сизлар яхши биласизларки
соғлиқ етук инсон бўлишда муҳим аҳа-
миятга эгадир. Чунки соғлом ва тетик киши-
нинг ишлари ҳам унумли бўлади. Соғлиқ йў-
қотилган жойда иш ҳам унмайди, инсон би-
рон ютуққа эриша олмайди. Шунинг учун 
Аллоҳ тарафидан берилган соғлиқни сақлаш 
ҳар бир одамнинг бурчидир. Айниқса, бунга 
кўпроқ болалар аҳамият беришлари керак. 
Азиз болажон, сен ёшлигингдан соғлиқни 
сақлашга эътибор бериб, зарарли одатларни 
тарк қилсанг, катта бўлганингда ҳам соппа-
соғ ва бардам-бақувват юрасан, оғриқ, касал-
лик ва бошқа қийинчиликлардан холи бўла-
сан. Айрим болалар кичик ёшидан катталар-
га тақлид қилиб, чекиш ва ичишга одатлана-
ди. Бу соғлик учун катта зарар, шунингдек, 
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling