Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
46
Ўғлим! Яхшиликни унинг қадрига етади-
ганларга қил. Бўри билан қўй дўст бўлма-
ганидек яхшилик соҳиблари билан гуноҳкор 
кимсалар ҳам бир-бирига дўст бўлолмайди. 
Дунёда тоат-ибодатларга ҳам ғайрат қилки, 
охиратда сенга ҳамроҳ бўлсин. Дунёни бата-
мом тарк этма. Ҳалолидан ризқ ишлаб топ-
ки, ҳеч кимга муҳтож бўлмайсан.
Эй ўғлим, ҳасад қилма, бировлар орқаси-
дан ёмонлама. Агар сенга ёмонлик қилишса, 
кечиримли бўлгин, яхшилик кўрсанг, шукр 
қилгин, офат ва балоларга дуч келганингда 
сабр этгин. Ғайрлик ва кўра олмасликдан ҳа-
зар қил, касалмандлар зиёратини канда қил-
ма, ўтганларни ёмон сифатлар билан эслама.
Фарзандим, сўзни юмшоқ сўзла, қаттиқ 
сўзлама, аҳмоқ ва жоҳилларни сукут билан 
кутиб ол. Вақтингни кўпини сукут билан ўт-
каз. Кўпроқ тафаккур қилсанг, тилинг бало-
сидан қутуласан. Сукут саломатлик эшигини 
очувчи ягона калитдир. Ўзингдан катталар 
билан тортишма ва уларга қайсарлик қилма. 
Ўзингдан кичикларга паст назар билан қара-
ма, бир сўзни айтмоқчи бўлсанг, яхшилаб ўй-
лаб гапиргинки, ҳеч ким сенга “уф” демасин.
Эй ўғлим, ёзда сойдан, қишда кўзадан сув 
ичма. Очкўзлик баданнинг энг катта душма-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
47
нидир, иштаҳасизлик ҳам шундай. Ювингач, 
маълум муддат ўраниб ётиш керак. Овқат-
дан сўнг юриш керак. Оёғингни иссиқ тут, 
бошингни салқин... 
Эй ўғлим, бировга яхшилик қилсанг, ях-
шилигингни эслатиб, уни уялтирма, камсит-
ма. Бировга ичирган ва едирганингни миннат 
қилиб, заҳарга айлантирма! Эвазига нарса 
кутиб қилинган яхшилик яхшилик ҳисоб-
ланмайди, балки у оддий олди-бердидан ибо-
рат, холос.
Ҳожатхонага кириш ва ундан
чиқиш одоблари
дам боласи ҳар куни овқатланиб, сув 
ичадиган қилиб яратилган. Шундай 
экан, инсон ҳар куни ҳожатхонага боришга 
ҳам муҳтож. Ейилган овқат ошқозонда ҳазм 
бўлиб, бир қисми баданга озуқа ҳолида сў-
рилади, ундан қолган қисми эса ортиқча чи-
қиндига айланади. Чиқиндига айлангани ба-
дандан ташқарига чиқишга йўл қидиради. 
Ҳожат ушатиш ана ўша ортиқча ва зарар-
ли нарсалардан қутулиш бўлади. Инсон ҳар 
куни ҳожатхонага киради, лекин кўпчилик 
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling