Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
64
Жанжалкаш бола
(Ибратли ҳикоя)
окир аълочи ўқувчи, аммо уни ўртоқла-
ри унча ёқтирмайди. Чунки у доим ким 
биландир жанжаллашиб-тортишади, муро-
сани билмайди. Куз кунларининг бирида бо-
лалар кўл бўйида йиғилишди. Улар кўллар 
ва денгизлар ҳақида гаплашиб, денгизлар 
кўлларга нисбатан совуқроқ ва чуқурроқ бў-
лиши ҳақида тортишиб қолишди. Аммо Зо-
кир ўз одатига кўра болалар фикрига қарши 
бориб, ўзининг гапини маъқулларди.
Аммо бу гал дўстлари одатини яхши би-
лишгани учун унинг фикрига қўшилишма-
ди. Шундан кейин улар ўйнаб майда тошча-
ларни кўлга ота бошлашди. Бу майда тош-
чалар сув сатҳида чўкмасдан турарди. Шу 
куни Форуқ бошқаларга қараганда кўпроқ 
хурсанд эди. Форуқ отган тошлар сув сатҳи-
да чўкмасдан турганини кўрган Зокир ҳасад 
қилиб ундан сўради: “Қўлингдаги тошларни 
кўрсам майлими?”. Форуқ кафтини очганда 
Зокир унинг кафтидаги тошларни бирма-бир 
кўздан кечира бошлади. Аслида эса бу тош-
лар бошқа тошлардан фарқ қилмасди. Аммо 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
65
уруш-жанжални яхши кўрувчи Зокир унга 
деди: “Кўриб турибманки, сен энг кичик ва 
энг енгил, қоғоздек юпқа тошларни йиғибсан. 
Бунақа тошлари бор киши ютиб чиқиши ке-
рак”.
Форуқ феъли кенг бола эди. Шунинг учун 
Зокирга қараб деди: “ Гапингга қўшиламан, 
кел, бўлмаса тошларимизни алмаштирамиз, 
бу тошларни сен олгин-да, қўлингдагиларни 
менга бер”. 
Лекин бу билан ҳеч нарса ўзгармади. Шун-
да автоҳалокатга учраб, чўлоқ бўлиб қолган 
Ҳайдар деган бола Зокирга яқин бориб, унга 
одоб билан деди: “Азиз дўстим, бугун ўйин-
да ютиб чиқа олмаганинг учун кайфиятинг 
яхши эмас”.
Ютқазгани алам қилиб, Зокирнинг роса 
жаҳли чиқди ва унга қараб бақирди: “Биз 
нима қилаётганимизни тушунмайсан, сен чў-
лоқ!” Зокирнинг Ҳайдарга айтган гапи бошқа 
болаларга таъсир қилиб: “Нега бундай дей-
сан? Унинг кўнглини оғритдинг”, деб Зокир-
га танбеҳ беришди. Зокир қилган ишидан пу-
шаймон бўлди...
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling