Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
71
7. Одамлар еб бўлгандан сўнг ҳам еявериш;
8. Бошқалардан тез ва кўп ейиш;
9. Ҳаммадан кўп гапириш;
10. Сукут сақлаб ўтириш.
Булардан ташқари, қошиқ ва идишларни
қаттиқ тақирлатиш, тўкиб-сочиб овқатла-
ниш ҳам дуруст эмас. Синган ва дарз кетган
идишда овқат ейиш соғлиқ учун зарарли.
Овқатлангандан сўнг
бажариладиган ишлар
вқатланиб бўлгандан сўнг мана бу иш-
ларни қиламиз:
1. Тарелкани (ёки косани) нон ёки бармоқ
билан ялаш;
2. Дастурхонга тўкилган ушоқ ёки овқат-
ларни
териб ейиш;
3. Бармоқдаги овқат қолдиқларини ялаш;
4. Таомдан кейин айтиладиган дуони ўқиш;
5. Овқат тайёрлаганга раҳмат айтиш;
6. Дастурхонни йиғиштириш;
7. Идиш-товоқларни ювиш;
8. Қўл ва оғизларни ювиш.
www.ziyouz.com kutubxonasi