Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
86
Одобсиз боланинг кийим ечишини кўрган-
мисиз? У кўчадан келса, кийимларини ечиб, 
дуч келган ерга улоқтиради. Эртасига мак-
табга кетаётганда кийимларини топа олмай-
ди. Чунки ечган жойини эсидан чиқариб қўй-
ган бўлади. Баъзида у ичдан киядиган юпқа 
кийим билан кўчага чиқиб, ҳаммага кулги 
бўлади...
Кийим турлари
1) Ўғил болалар кийими. Ўғил болаларнинг 
ки-йимлари пахта, жун ёки канопдан тайёр-
ланади. Уларнинг ранги ҳар хил бўлиши мум-
кин. Аммо оқ рангли кийимлар мақталган. 
Чунки оқ ранг тоза ва ёқимли бўлади. Озгина 
кир бўлса ҳам тезда билинади ва тез ювила-
ди. Яна яшил рангли кийим ҳам яхшидир.
Кўйлак. Кўйлак ўғил болалар учун энг ях-
ши кийимлардан биридир.
Эркаклар кўйлагининг турлари кўп. Ҳар 
бир миллатнинг ўзига хос кўйлаклари бўла-
ди. Баъзилари узун, баъзилари қисқароқ.
Шим, шалвар. Тикилиши оддий шимлар 
ўғил болалар учун яхши шимлардир. Шим 
ва шалварларнинг почаси тўпиққача тушиб 
туради. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
87
Шортик. Шортик – ёзда кийиладиган кал-
та шалвар. Шортикнинг почаси тиззани ёпиб 
турадиган бўлиши керак. Ўғил болалар чў-
милганда ҳам шортикка ўхшаган иштон кия-
дилар.
2) Аёл-қизлар кийими. Қизлар ва аёллар-
нинг кийими каноп, пахта, жундан ташқа-
ри ипакдан ҳам тикилади. Ранглари ҳам ҳар 
хил ва ранг-баранг бўлади.
Рўмол. Рўмол қизлар ва аёллар энг яхши 
кўрадиган кийим бўлиб, унинг катта-кичик-
лиги ҳар хил бўлади. Хотин-қизлар уйда ки-
чикроқ рўмол ўрашади. Кичкина рўмол би-
лан кўчага чиқишмайди.
Кўйлак ва лозим. Қизларнинг кўйлаги кенг 
ва узун бўлади. Узунлиги тўпиққача тушиб 
турадиган кўйлак – яхши кўйлак. Лозим ҳам 
узун ва кенг бўлиши керак. 

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling