Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Кийиш мумкин бўлмаган кийимлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Кийиш мумкин бўлмаган кийимлар
1) Ўғил болалар учун. Ўғил болаларнинг 
кўйлаги қизларникига ўхшаган гулли ёки 
ялтироқ бўлмайди. Ипак кийимлар кийиш 
ҳам мумкин эмас. Ўғил болаларга қип-қизил, 
сап-сариқ, оловранг ёки пушти рангли ки-
йимлар ярашмайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
88
Ўғил болалар тор шимларни киймайдилар. 
Баъзи шимлар одамнинг орқасини аниқ бил-
дириб туради. Буларни кийиш мумкин эмас. 
Шимнинг почаси ҳаддан ташқари узун бўл-
маслиги керак. Тўпиқдан тушиб кетадиган 
шимни мақталмайди.
Шортикларнинг узунлиги, агар тиззадан 
тепада бўлса, одобли болаларга тўғри кел-
майди. Ўғил болалар қизларникига ўхшаган 
кийимларни киймайдилар. Кийимлари ва ба-
данларига ҳар хил бемаъни нарсаларни осиб 
юрмайдилар. Тилла соат тақмайдилар. Тил-
ла тақинчоқлар қизларга ярашади.
2) Қиз болалар учун. Бели тор, кўкраги 
очиқ, енги калта кўйлак қизларга тўғри кел-
майди. Қиз бола шим ёки шортик киймайди. 
Чунки булар эркаклар кийимидир. Қизлар 
ўғил болага ўхшатиб қўядиган кийимларни 
кийиш мумкин эмас.
Одобли қизлар бегона одамлар олдида та-
қинчоқларини кўрсатиб юрмайдилар.
3) Ҳамма учун. Қизлар ва ўғил болаларнинг 
кийимлари баданга ёпишиб турадиган тор бў-
лиши тўғри эмас. Тор кийим ахлоққа хилоф 
саналади ва соғлиққа зиён келтиради. Танада 
қон айланишига халақит беради. Танани кўр-
сатиб турадиган юпқа кийим кийиш ҳам ёмон. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
89
Юпқа кийимлар инсон авратини яшира ол-
майди. Хулққа салбий таъсир кўрсатади.
Ақлли болаларга бачкана кийимларни ки-
йишдан сақланиш тавсия қилинади. Масалан, 
жонли нарсаларнинг сурати солинган ва ёмон 
сўзлар ёзилган кийимлар одобли болалар ки-
йими эмас. Одобли бола бизнинг диний ва 
миллий қадриятларимизга бегона, ўзга дин-
дагиларга хос бўлган ки-йимларни киймайди.
Демак, азиз болалар, кийиш мумкин бўл-
маган кийимлар қуйидагилардир:
1. Баданга ёпишиб турадиган тор кийим;
2. Терини кўрсатиб турадиган юпқа кийим;
3. Жонли нарсаларнинг расми солинган 
кийим;
4. Ёмон сўзлар ёзилган кийим;
5. Ҳаммани ўзига қаратадиган ғайри од-
дий кийим;
6. Бошқа дин ва миллатнинг рамзи туши-
рилган кийим;
7. Ҳаром йўл, масалан, ўғирлик билан то-
пилган кийим;
8. Қиз болани ўғил болага ўхшатиб қўяди-
ган кийим;
9. Ўғил болани қизларга ўхшатиб қўяди-
ган кийим;
10. Ўғил болалар учун ипак кийим.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling