Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Кўйлак ва ички кийимлар
ўйлак уйда ҳам, кўчада ҳам кийиб юри-
ладиган доимий либос. Шунинг учун у 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
92
тез кир бўлади. Кўйлакнинг энг кўп кир бў-
ладиган қисми ёқаси ва енги. Демак, кўйлак-
нинг ёқа ва енгини тез-тез текшириб туриш 
керак. Агар кирланган бўлса, ювдириш ва 
дазмоллатиш лозим.
Болалар овқат еётганда эҳтиёт бўлсинлар. 
Баъзи болалар овқатни худди биров еб қўя-
дигандек шошиб еганларидан кўйлакларига 
тўкиб, оқизиб юборадилар. Яна баъзи бола-
лар беадаблиги боис овқатни еб, қўлини ки-
йимига артадилар. Бунақада кийим доғ бў-
либ қолади, уни ювса ҳам кетмайди. 
Ички кийимлар. Ички кийимлар (майка, 
ички иштон) одамнинг баданига бевосита те-
гиб туради. Шунинг учун уларнинг тоза бў-
лиши жуда муҳим. Ички кийим бошқалар-
га кўринмайди. Ҳар бир бола ўзининг ички 
кийимларини текшириб туриши керак. Сал 
кирланган бўлса, алмаштириш лозим.
Болалар ҳожат ушатганда эҳтиёт бўлиш-
лари зарур. Чунки бу пайтда кийимга на-
жосат (сийдик, ахлат) тегса, албатта ювиш 
шарт. Нопок кийимда юриш киши соғлиғи-
га зарардир. Агар ички кийимга эътибор бе-
рилмаса, у ҳидланиб, бирон-бир касалликни 
юзага келтиради.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
93
Оёқ қийимлари
уфли, этик, шиппак, сандал каби оёқ 
кийимлари кўчада ва ҳовлида ҳар хил 
ерларни босиб юради. Уларга чанг, лой ёки 
нажосат илашиб қолиши мумкин. Одобли 
бола йўлда юрганда нопок ерларни босмай-
ди. Мабодо оёғига бирор ифлос нарса тегиб 
кетса, дарров тозалайди. Кўчадан қайтган-
да уйга киришдан олдин оёқ кийимларига 
бир қараб олади. Агар ифлос нарса теккани-
га кўзи тушса, оёғини ерга ишқалаб тозалай-
ди. Ёки бирор чўп билан нажосатни кетказа-
ди. Одобсиз бола лой, кир оёқ кийими билан 
уйига кириб кетаверади ва уйни ифлос қи-
либ қўяди.
Пайпоқ. Пайпоқ доимо пойабзал ичида ва 
ечиб қўйилганда гиламга ўхшаш нарсалар 
устида бўлади. Шунинг учун у тез кирлана-
ди. Бундан ташқари баъзан оёқ пайпоқ ичи-
да терлайди. Оёқдан чиққан тер ва ҳид пай-
поққа ўтади ва кейин ундан атрофга бадбўй 
ҳид тарқала бошлайди. Шунинг учун оёқни 
ҳам, пайпоқни ҳам тез-тез ювиб туриш ке-
рак.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling