Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
98
тозалаб турилади. Акс ҳолда уларни чанг ва 
кир қоплайди. Кир микробларни пайдо бў-
лади. Микроблардан касаллик келиб чиқади. 
Агар буюмлар тоза тутилса, эгасига кўп хиз-
мат қилади. Шу сабабли пул ҳам тежалади. 
Демак, буюмларни тоза тутишда учта фойда 
бор экан: уйнинг тартибли бўлиши, касал-
ликдан сақланиш ва пулнинг тежалиши.
Китоблар
итоб инсон учун улуғ неъматдир. Ки-
тоб туфайли биз билмаганимизни би-
либ оламиз ва тўғри йўлни ва одоб-ахлоқни 
ўрганамиз. Шунинг учун китобларни авайла-
шимиз ва тоза тутишимиз зарур. Китобдан 
фойдаланган бола шунчаки эрмак учун унга 
ёзиши, чизиши, унинг варақларини буклаши 
ёки йиртиши мумкин эмас. Ўқиган вақтда 
китоб титилиб-тўзиб кетиши ва кир қилиши 
ҳам ёмон иш. Китоблар уйда алоҳида токча-
да ёки шкафда туриши керак. Китобни ўқиб 
бўлгач, яна ўз жойига қўйиб қўйилади. Ки-
тобларни ва улар турадиган токчаларни тез-
тез артиб, чангдан тозалаб турилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
99
Ўқув қуроллари
1. Дафтарлар. Ақлли боланинг дафтарла-
ри тоза бўлиши керак. Агар дафтарга сиёҳ 
билан хато ёзиб қўйса, нима қилиш керак? 
Унинг устидан бир чизиқ тортилади – бўлди. 
Ақли камроқ бола эса хатони тирноғи билан 
ўчиришга уринади. Бунақада дафтар хунук 
бўлиб кетади. Ёзиш учун чиқарилган даф-
тарга расм солинмайди. Расм дафтари ало-
ҳида бўлади.
2. Қалам (ручка). Қаламни ўйнаш, синди-
риш ва оғизга солиб кир қилиш мумкин эмас. 
Айрим одобсиз болалар қаламни найза қи-
либ отади, тишлаб ғажийди. Натижада қа-
лам яроқсиз ҳолга келади. Бу ота-онаси пе-
шана тери билан топган неъматни исроф қи-
лишдир. Исроф қилиш эса гуноҳ.
3. Сумка-портфеллар. Китоб ва дафтар 
солинадиган сумкалар ҳам тоза бўлиши ке-
рак. Сумкага турли егулик, кийим-бош ёки 
турли ўйинчоқлар ҳам солинмайди. Бу нар-
саларнинг сумкаси алоҳида. Аммо мактабга 
кетаётганда сумкага қуруқ мева солиш мум-
кин. Мевани сумкага солишда аввал коғозга 
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling