Бола – одоБи Билан азиз
108
жойни бир кунда бир неча марта тозалаб ту-
риш лозим. Ошхонадаги идишлар ва жиҳоз-
ларнинг ҳаммаси чиннидек тоза бўлиши за-
рур. Уларни ювиб бўлингандан кейин қоғоз
ёки сочиқ билан қуритилади. Шундан кейин
турига қараб, ўз жойига қўйилади. Қошиқ-
санчқилар ва пичоқлар алоҳида, тарелка ва
коса каби идишлар алоҳида туради. Стол
устида ёки сув жўмраги ёнида идиш қолиб
кетмаслиги керак. Баъзиларнинг ошхонасида
идишлар ва нарсалар столнинг устида кечга-
ча ювилмасдан сочилиб ётади. Бу тўғри эмас.
Баъзи одамлар ўз ошхонасини чиннидек то-
за қилиб қўяди. У ерга кирилса, кўзингизга
биронта ортиқча нарса кўринмайди. Ҳамма
нарса дид билан ўз жойига қўйилган бўлади.
Бу қандай яхши! Ҳар сафар овқат пишир-
гандан сўнг газ ўчоқ ёки
плиталар устини
артиб қўйилади. Чунки унга сув ёки овқат
қолдиғи тўкилган бўлади.
Ошхонада қўлни ва идишларни артадиган
алоҳида сочиқлар ва қоғозлар туриши керак.
Озиқ-овқат турадиган ва
сув солинадиган
идишларнинг усти доимо ёпиқ туриши ке-
рак. Омбор –
кейинроқ ишлатиладиган озуқа
ёки бошқа маҳсулотларни ғамлаб қўйилади-
ган хона. Омборхонада кўпроқ хом озиқ-ов-
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
109
қатлар ҳам туради. Омборхона ҳам
ошхона
каби озода тутилиши лозим. У жойнинг қу-
руқ ва қоронғироқ бўлгани яхши. Омборхо-
нада турган озуқаларни
текшириб турила-
ди, агар ачиганлари бўлса, дарҳол чиқинди
идишга ташлаб юборилади. Омборда сичқон
ва зараркунандаларга қарши дорилар қўйи-
лади.
Do'stlaringiz bilan baham: