Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
124
Сен ота-онангга қандай 
яхшилик қила оласан?
1. Эй фарзанд! Ота-онангга итоат қил, ях-
ши кўр ва насиҳатларига амал қил.
2. Улар олдида одоб билан ўтир, сенинг ҳу-
зу-рингга келсалар, ўрнингдан тур ва улар-
нинг овозидан овозингни баланд кўтарма.
3. Ота-онанг қувватли вақтларида улар 
хурсанд бўладиган ишларни қил. Агар қув-
ватлари кетиб ишга яроқсиз бўлиб қолсалар, 
зиммангдаги ҳақларини адо этиш учун муҳ-
тож бўладиган барча нарсаларда уларга ёр-
дам бер.
4. Улар сенга қаттиқлик қилсалар, улар-
га қўпол гапирма. Чунки фақат сенинг фой-
дангни хоҳлашади.
5. Эрталаб турганингда ва кечқурун ёти-
шингдан олдин, уларни кўрганингда салом 
бер.
6. Уларни ғазаблантирадиган амаллардан 
йироқ бўл. Кўпроқ умр кўришларини яхши 
кўр ва шуни орзу қил. Чунки улар ҳам се-
нинг саломат бўлишингни ва умринг узун 
бўлишини орзу қилардилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
125
7. Улар бирон иш буюрганларида зинҳор 
“уф”, дема.
8. Чақирганларида “лаббай”, деб тезда ҳу-
зурларига етиб бор.
9. Уларга озор етишига сабабчи бўлма. Яъ-
ни, болалар билан уришма ва уларнинг ота-
оналарини сўкма. Акс ҳолда ўша ёмон бола-
лар ҳам сенинг ота-онангни сўкадилар.
Болалар луғати:
Лаббай
– биров чақирганда 
бериладиган жавоб (аслида “лаб-
бай” сўзи “мана, ҳузурингдаман” 
маъносини англатади).
Уф
– бирон нарсадан шикоят 
ва ранжишни ифодалайди (ас-
лида “уф” сўзи “сендан безорман”, “жоним-
га тегдинг”, маъносини англатади. Шу сабаб 
бу сўзни зинҳор тилга олмаслик керак. Ай-
ниқса ота-онамиз олдида “уф” демаслигимиз 
лозим).
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling