Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
116 қўй. Шунда керак пайтда уларни олишинг осон бўлади. Синфдошларингга тегишли ўқув қурол- лари ва бошқа нарсаларга сўрамасдан тег- ма, уларнинг жиҳоз ва буюмларини тит- ма. Зеро, бу ўғриликка йўл очиши мумкин. Бирон нарса керак бўлиб қолса, уни эгаси- дан сўраб ол ва ишлатиб бўлишинг билан дарров қайтариб бер. Бирон нарсани қай- тариб беришга олиб, ундан кейин ўзингни- кидек фойдаланиб юришдан жуда эҳтиёт бўл! 10. Мактабни ва ундаги жиҳозларни худ- ди ўз уйингни ва ундаги жиҳозларни эҳтиёт қилганингдек эҳтиёт қил. Деворларга чизиб- ёзма, сув жўмракларини очиқ қолдирма, де- раза ойналарини синдирма ва партани қалам билан бўяма. 11. Сенга берилган ҳар бир топшириқни ўз вақтида бажар. Бугунги ишни эртага қолдир- ма. Чунки ҳар бир кунда қилинадиган ишлар бор. Бирини кейинги кунга қолдирсанг, барча ишларинг орқага сурилиб кетаверади. 12. Мактабдан одамлар сендан рози бўл- ган ҳолда қайтгин. Шунда Аллоҳ сендан ро- зи бўлади ва сенга ҳаётингда саломатлик ва баракалар беради. www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 117 Мактабдан чиқиб тўғри уйга бор. Одобсиз болаларга ўхшаб ўқиш тугаганидан кейин турли ўйинлар ўйнаб, кўча-кўйларда санди- роқлаб, тентираб юрма. Мактабдан қайтгач, китоб-дафтар ва ке- ракли нарсаларингни тартиб билан аниқ жойга қўй. Уларни дуч келган жойга ташлаб кетма. Шунда мактабга кетаётганда ёки дарс тайёрламоқчи бўлганингда, “дафтарим қани, китобимни ким олди”, деб ота-онанг ёки ака- укаларингдан сўраб безор қилмайсан. Мак- табдан келгач, овқатланиб, бироз хордиқ чи- қаргач, уйга берилган вазифаларни бажар, машқларни бажар ва ўз устингда тинмай меҳнат қил. Фақат мактаб дарслари билан- гина чекланиб қолма. Қўшимча адабиётлар ва бадиий асарлар мутолаасига ҳам вақт аж- рат. Зеро, булар сенинг дунёқарашинг кенга- йиши ва билиминг кўпайишига сабаб бўлади. Эй фарзанд, шуни унутмаки, одоб боланинг энг чиройли либосидир. Қара, агар мактабда- ги бирон ўртоғинг чиройли кийимлар кийиб олган бўлсаю, аммо ўзи дангаса, ишёқмас, ҳамма билан урушиб юрадиган, сўкинадиган одобсиз бўлса, унинг кийган кийимига ким эътибор беради? Либоси учун ким уни яхши бола дея олади? Аксинча, бирон бола ўрта- www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling