Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
бойиш “йўли”ни топган бола
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бола – одоБи Билан азиз 132
- Ота-онага қандай муносабатда бўлиш керак
бойиш “йўли”ни топган бола
(Ибратли ҳикоя) ир бола отасидан бир нарсага пул олиб, вақтидан олдин ишлатиб қўйди. Яқин- да таътил бошланади. Маза қилолмайди. Йў- лини топиш керак. Қўлига тушган журнал- www.ziyouz.com kutubxonasi Бола – одоБи Билан азиз 132 да ҳар бир хизмат учун ҳақ тўланиши ло- зимлигини ўқиб, кўзлари чарақлаб кетди. Бу мантиққа кўра, оиласи учун қилган ишлари- нинг ҳар бирига ҳақ олиши керак! Дўкондан нон олиб келишни 1000 сўмга, онаси билан бозорга бориб келишни 2000 сўмга баҳоласа, қимматга тушмайдигандек эди. Худди шун- дай қилди. Бир вараққа ой давомида бажар- ган ишларини ёзиб нарх қўйди. Умумий сум- ма 250.000 сўмни ташкил қилди. Хатни се- кингина онасининг ёнига солиб қўйди. Бойиш йўлини топганидан боши осмонда эди унинг! Эрталаб дарс столи устидан 250.000 сўм пул ва бир хат топди: “Ўлим билан олишиб сени дунёга келтирганим, йиллар бўйи устингни тоза тутганим, минг бир азоб билан ўстираёт- ганимнинг ҳаққи – фақат севгинг ва ёноғинг- дан олганим биргина ўпичдир! Ишлаб топган пулингни ўйнаб-кулиб ишлат, болажоним!..” Ота-онага қандай муносабатда бўлиш керак? арзандлар ота-онага итоат этиб, ҳар бир фурсатни розиликларини олиш учун ғанимат билмоғи керак. Боланинг бахт- саодатга эришиши, ютуқ ва муваффақият қо- www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 133 зониши ота-онанинг хурсандчилиги ва рози- ли туфайли ҳосил бўлади. Болалар ота-она- сини ҳурмат қилиш қаторида уларни шар- манда қилмасликлари ва номларини булға- масликлари керак. Ота-онанинг сўзларига ишонмаган, улардан ўзини ақлли ва ишби- лармон ҳисоблаган болалар ҳаётда қийналиб қолади ва кўп қийинчиликларга дучор бўла- ди. Чунки ишончсизлик одамда алдов ва ёл- ғончиликни пайдо қилади. Ёлғончилик ва ик- киюзламачилик эса барча ёмон ишларга са- баб бўлади. Аслида ҳар қандай одамга ёлғон гапириш катта жиноят, оғир гуноҳдир. Аммо ота-она- ни алдаш жуда катта гуноҳ саналади. Ота- онасига билдирмай бирон ёмон ишни қилиш ота-онага нисбатан ҳурматсизлик, уларни ҳақоратлаш билан тенгдир. Аслида болалар қийин ҳолатга тушганларида ростини ай- тиб, ота-оналарини бундан хабардор қилса- лар, ота-она ўзларининг ақли ва тажриба- си билан бу қийин ҳолатдан чиқиш йўллари- ни кўрсатиб берадилар. Демак, ҳар бир бола ўз ота-онасини қилаётган иши ва ҳолатидан хабардор қилиши баробарида унинг насиҳа- ти ва маслаҳатларига қулоқ тутиши ва амал қилиши керак. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling