Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
149
– Эй ҳаким, сен фалон жойда чўпонлик
қилган киши эмасмисан? – деб сўраб қолди.
– Ҳа, ўша чўпонман, –
деб жавоб берди
Луқмон, – ҳозир кўриб турибсанки, ҳаким-
ман.
– Бу даражага қандай эришдинг? – сўра-
ди у.
Луқмони ҳаким унга:
– Тўғри сўзлаш, одамларга яхшилик қи-
лиш, омонатга хиёнат қилмаслик, ёлғон сўз-
ламаслик, беҳуда гапирмаслик, мусибат ва
қийинчиликларга мардона чидаш ва ўзини
камтар тутиш туфайли! – деб жавоб берди.
Зиёрат қилиш одоби
уҳаббатни оширадиган ва дўстликни
мустаҳкамлай диган сабаблардан би-
ри байрамлар, дам олиш кунларида, сафар-
га бормоқчи бўлганда ёки сафардан келган-
да, касал бўлганда ўзаро бир-бирини қутлаб,
зиёрат қилиб туришдир.
Зиёрат қилишда риоя қилинадиган бир
қанча одоблари бор. Жумладан:
1. Зиёрат қилиш учун муносиб вақт тан-
лагин. Бу ухлаш, овқатланиш ёки бошқа иш
билан машғул бўлинадиган вақт бўлмасин.
www.ziyouz.com kutubxonasi