Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бола – одоБи Билан азиз 154
Уйимизга меҳмон келганда...
й азиз фарзанд, агар уйингга меҳмон келса, “хуш келибсиз”, деб уни очиқ чеҳра билан кутиб ол. Меҳмонни очиқ юз би- лан кутиб олиш катта зиёфат билан баро- бардир. www.ziyouz.com kutubxonasi Бола – одоБи Билан азиз 154 Меҳмондорчилик одобларидан бири шу- ки, меҳмон олдига кирганда, чиқаётганда ёки таом ейилаётганда очиқ юзли, ширин сўзли ва хушфеъл бўлиш лозим. Меҳмонлар ол- дида бирон кишига қаттиқ гапирилмайди ва бировга танбеҳ берилмайди. Чунки меҳмон буни ўзига оғир олиб, мезбон мендан хафа бўлдимикан, деган хаёлга бориши мумкин. Азиз болажонлар, агар уйимизга меҳмон келса, ота-онамизга ёрдамлашишимиз, меҳ- мон кутишга кўмаклашиб юборишимиз ке- рак. Зеро, одобли болалар доим ота-оналари- га кўмаклашадилар. Меҳмон келганида болалар катталар би- лан саломлашгач, бошқа хонага чиқиб ўр- тоқлари билан ўйнайдилар, меҳмонлар гап- сўзига ўзлари изн бермагунча қулоқ солмай- дилар. Меҳмон келганида дастурхонга қў- йилган қанд-қурс ва бошқа қуруқ меваларга қўл узатишдан сақланиш керак. Беодоб бо- лалар дастурхонга берухсат қўл узатиб, у- бу нарсани қўлига олиб, уйидагиларни хи- жолатга қўяди. Одобли болалар меҳмонлар билан саломлашиб бўлгач, дарҳол бошқа хо- нага чиқиб, бирон хизматга чақирилса, хиз- матни илдам бажаради. Меҳмонлар кетаёт- ганида улар билан одоб ила хайралашилади, www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 155 “Яна келиб туринглар”, “Яхши етиб олинг- лар”, деб уларга яхшилик тилайди. Сахий абу Ҳанифа (Ибратли ҳикоя) мом Аъзамнинг Куфада яшайдиган уйи баланд эди. Муҳташам саройларни эс- га соларди. Бир куни у зотнинг ҳузурига бир киши келиб: – Эй имом, ўзингиз олим бўлсангиз-у, яна дунё дабдабасига берилишингиз қандай бў- лади? – деди. – Уйимни ҳамманинг уйидан баланд қур- дир ганимга келсак, Куфага келган камбағал- лар биринчи менинг уйимга кўзлари тушиб, ҳаммадан бой одам экан, деб ўйлашлари ва тўғри меникига меҳмон бўлишлари учундир, – дебди улуғ имом. Савол берувчи имомнинг донолигига тан берибди, ҳурмат билан унга таъзим қилибди ва шогирд тушибди. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling