Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Уйимизга меҳмон келганда...
й азиз фарзанд, агар уйингга меҳмон 
келса, “хуш келибсиз”, деб уни очиқ 
чеҳра билан кутиб ол. Меҳмонни очиқ юз би-
лан кутиб олиш катта зиёфат билан баро-
бардир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
154
Меҳмондорчилик одобларидан бири шу-
ки, меҳмон олдига кирганда, чиқаётганда ёки 
таом ейилаётганда очиқ юзли, ширин сўзли 
ва хушфеъл бўлиш лозим. Меҳмонлар ол-
дида бирон кишига қаттиқ гапирилмайди ва 
бировга танбеҳ берилмайди. Чунки меҳмон 
буни ўзига оғир олиб, мезбон мендан хафа 
бўлдимикан, деган хаёлга бориши мумкин.
Азиз болажонлар, агар уйимизга меҳмон 
келса, ота-онамизга ёрдамлашишимиз, меҳ-
мон кутишга кўмаклашиб юборишимиз ке-
рак. Зеро, одобли болалар доим ота-оналари-
га кўмаклашадилар.
Меҳмон келганида болалар катталар би-
лан саломлашгач, бошқа хонага чиқиб ўр-
тоқлари билан ўйнайдилар, меҳмонлар гап-
сўзига ўзлари изн бермагунча қулоқ солмай-
дилар. Меҳмон келганида дастурхонга қў-
йилган қанд-қурс ва бошқа қуруқ меваларга 
қўл узатишдан сақланиш керак. Беодоб бо-
лалар дастурхонга берухсат қўл узатиб, у-
бу нарсани қўлига олиб, уйидагиларни хи-
жолатга қўяди. Одобли болалар меҳмонлар 
билан саломлашиб бўлгач, дарҳол бошқа хо-
нага чиқиб, бирон хизматга чақирилса, хиз-
матни илдам бажаради. Меҳмонлар кетаёт-
ганида улар билан одоб ила хайралашилади, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
155
“Яна келиб туринглар”, “Яхши етиб олинг-
лар”, деб уларга яхшилик тилайди. 
Сахий абу Ҳанифа
(Ибратли ҳикоя)
мом Аъзамнинг Куфада яшайдиган уйи 
баланд эди. Муҳташам саройларни эс-
га соларди. Бир куни у зотнинг ҳузурига бир 
киши келиб:
– Эй имом, ўзингиз олим бўлсангиз-у, яна 
дунё дабдабасига берилишингиз қандай бў-
лади? – деди.
– Уйимни ҳамманинг уйидан баланд қур-
дир ганимга келсак, Куфага келган камбағал-
лар биринчи менинг уйимга кўзлари тушиб, 
ҳаммадан бой одам экан, деб ўйлашлари ва 
тўғри меникига меҳмон бўлишлари учундир, 
– дебди улуғ имом.
Савол берувчи имомнинг донолигига тан 
берибди, ҳурмат билан унга таъзим қилибди 
ва шогирд тушибди.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling