Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
156
Рухсат сўраш одоби
зиз болалар, бирон жойга боришдан 
олдин ота-онадан рухсат сўраш керак. 
Уларнинг рухсатисиз ёки айтмасдан кетиб 
қолиш дуруст эмас. Чунки ота-онамиз биз-
лардан хавотир олишади. Яна улар биз бил-
маган нарсаларни биладилар. Агар биз бо-
радиган жой хатарли бўлса, у ерга бориш-
дан қайтаришади. Шунинг учун ҳар доим 
уларнинг рухсати билан кўчага чиқиш ке-
рак. Ўз уйимиздан бошқа уйларга, ҳатто қў-
ни- қўшни ёки қариндошлар уйига кириш-
дан олдин ҳам албатта рухсат сўраш керак. 
Эшик тирқишидан мўралаш ёки чақирмас-
дан тўғри уйга бостириб бориш одобсизлик-
дир. Ташқарида чақиргач, олдига одам чиқи-
шини кутиб турилади. Агар рухсат берилса, 
ичкарига кирилади. Шунингдек, ота-онамиз 
ўз уйларида бўлган вақтларида ҳам олдила-
рига киришдан аввал “Ота ёки она, кирсам 
майлими”, деб рухсат сўраш керак. Рухсат 
олмасдан тўғридан-тўғри олдиларига кириб 
бориш одобли болага ярашмайди.
Бундан ташқари, оила даврасида кат-
та ёшлилар суҳ батлашаётганларида бирон 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
157
фикр айтмоқчи бўлсанг, олдин “Мен ҳам га-
пирсам бўладими?” деб рухсат сўраб, рухсат 
бўлса, гапириш керак. Аммо катталар сўзи-
ни бўлиш ё уларнинг суҳбатига изнсиз ара-
лашиш асло тўғри эмас.
Болалар луғати
Рухсат сўраш
– изн сўраш, 
бирон ишни қилиш учун розилик 
олиш.
мўралаш
– тўсиқ, тирқиш ёки 
тешик орқали ичкарига қараш.
Ожиз одамларга меҳрибонлик қилиш
й фарзанд, Аллоҳ куч-қувват ва тан-
соғлик ато этган ёки мол-дунё ва шон-
шуҳрат берган кишилар мана шу неъматлар 
эвазига шукр бажо қилишлари учун ожиз ва 
заиф кишиларга ёрдам бериш лозим. Шуни 
унутма:
1. Агар ота-онанг ёшлари улғайиб, сенга 
муҳтож бўлиб қолсалар, уларга меҳрибон-
лик кўрсат ва эҳтиёжларини қондирадиган 
даражада уларга пул бериб тур. Чунки улар 
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling