Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Болалар луғати
Зиёрат
– ташриф, табаррук 
жойларга сафар қилиш, яқин ки-
шиларни ва ёши улуғ кексалар-
нинг ҳолидан хабар олиш.
далда бўлиш
– руҳиятни кў-
тариш, куч-қувват ва ғайрат ба-
ғишлаш; ёрдам, ҳимоя.
Зиммадаги вазифа
– ўзига юклатилган 
вазифа.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
152
Ҳикмат
ирор жойга борганда ортиқча эзмала-
ниб узоқ ўтирмаслик ва ўтиришда эса 
фақат керакли сўзларни гапириш одамнинг 
қадру қийматини оширади.
Яхшиликнинг мукофоти
(Ибратли ҳикоя)
ўпон Аҳмад тоғанинг ғам-ташвишлари 
кўп эди. У урушнинг оғир йилларини 
сира унута олмайди. Чунки худди шу йил-
ларда ўзининг қадрдонларини йўқотган эди. 
Турмуш ўртоғи вафот этиб, ўғли дараксиз 
кетган, шаҳардаги ишидан ажрагандан кейин 
қишлоқда чўпон бўлиб ишлаётган эди. Бир 
куни йўл четида қўйларини боқиб турганида 
бир касалманд йигитни шаҳарга кузатаётган 
одамларни кўриб қолди. Афти-башарасидан 
унинг камбағаллиги билиниб, калта камзул-
да совуқдан қалтираб турарди. Шунда чўпон 
Аҳмад тоға неча йиллардан бери устидан еч-
маган чакмонини унга кийгизиб қўйди.
Касалхона йўлакчасида шифокор ташхи-
сини кутиб турган касалманд йигит бир ки-
шининг елкасига қўлини қўйиб «ота» деб ча-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
153
қирганини сезди. Касалманд йигит бундан 
ажабланди ва бошини кўтариб унга қаради. 
Дастлаб «ота» деб чақирган бу йигитни тани-
мади. Йигит ҳам ҳайрон бўлди ва ундан узр 
сўраб шундай деди: «Сиз кийган бу чакмон 
мен неча йиллардан бери кўрмаган отамнинг 
чакмонига ўхшар экан, мен сизни отам деб 
ўйлабман, кечирасиз».
Касалманд йигит ундан: «Отангиз ким эди-
лар?» деб сўради ва бироз гаплашиб ўтирган-
дан кейин билдики, у чакмонини берган чўпон 
Аҳмад тоғанинг ўғли экан. Шунда унга: «Чин-
дан ҳам бу чакмон отангизники, сиз адашма-
дингиз», деди. Шифокор кўригидан ўтгандан 
сўнг касалманд йигит чўпон Аҳмад тоғанинг 
шифохонада шифокор ёрдамчиси бўлиб иш-
лайдиган ўғли билан қишлоққа қайтди. Шун-
дай қилиб, чўпон Аҳмад тоғанинг яхшилиги 
ўғлининг топилишига сабаб бўлди.

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling