Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
168
Қуйидагилар жонзотларга мулойимлик 
қилиш жумласидандир:
1. Унга етарли озуқа бериши.
2. Озуқаси, танаси ва жойлари тозалигига 
эътибор бериш.
3. Устига оғир юкларни юклаш ва дам бер-
масдан тўхтовсиз ишлатиш каби тоқатидан 
ошиғини унга мажбурламаслик.
4. Уни уриб, ўйнаб, боласидан ажратиб ол-
маслик.
5. Етарли миқдорда дам бериш ва касал 
бўлса даволатиш.
мушукка озор берган бола
(Ҳикоя)
ир бола уйига келганда у ерда ухлаб 
ётган мушукни кўриб эшикни беркит-
ди. Шунчаки ўз кўнглини хушлаш ва эрмак 
учун мушукнинг орқасидан қувиб қўлида-
ги калтак билан уни ура бошлади. Мушук 
эса бир жойдан бошқа жойга сакрар, жонини 
қутқариш учун ҳар тарафга қочарди. Нати-
жада у хонадаги чинни идишлардан бири-
ни ерга тушириб, уни синдирди. Бундан бола 
бадтар ғазабланиб, мушукни беаёв ура бош-
лади. Мушукнинг жони оғриб, бутун кучини 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
169
тўплаб, боланинг ўзига чанг солди ва унинг 
юзини юмдалаб олди. Буни кутмаган бола 
эшикка қараб қочди ва ёрдам сўраб бақира 
бошлади. Мушук эса фурсатни бой бермай 
уйдан қочиб кетди. Шу билан боланинг юзи 
бир умр тиртиқ бўлиб қолди.
навоий бобомиз ибрати
(Ибратли ҳикоя)
авоий бобомизнинг ҳар кунги одатла-
ри шу эдики, аср намозини адо этган-
дан кейин намозда бўлмаганларни сўраб-су-
риштирар, бетоб бўлганлар ёки ҳожатманд-
лар бўлса, улардан ҳол-аҳвол сўрар, уларга 
беҳад меҳрибонликлар кўрсатарди.
Бир куни бу одатига хилоф равишда на-
моздан кейин тезлик билан ўз боғлари то-
монга қараб кетди ва бирор жойда тўхтама-
ди. Одамлар бундан ҳайрон бўлдилар.
Ҳазрат Навоий бу ҳолни шундай изоҳлади:
– Мен масжидга келаётганимда, фалон 
жойда таҳорат олган эдим. Намозда турга-
нимда елкамда бир чумоли ўрмалаётганини 
кўрдим. Билдимки, таҳорат олган жойимда 
у менга илашган экан. Мабодо у менинг ел-
камдан тушиб, озор топса ва инига йўл то-
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling