Бола – одоБи Билан азиз
164
Биринчи навбатда ҳар бир инсон ҳур-
мат-эҳтиромга лойиқ эканини билиб олиши-
миз керак.
Инсон зотини камситиш, жони-
ни хатарга қўйиш,
мулкини топташ ва из-
зат-обрўсини тўкиш асло мумкин эмас. Агар
ким шундай қилса, катта жиноятга қўл ур-
ган билан баробардир. Ҳар қандай жамият-
да ўғрилик қилган, одамлар мулкини ноҳақ
тортиб олган ва алдаган қаттиқ қораланади.
Бу нарсага муқаддас динимиз Исломда ҳам
қаттиқ эътибор берилган. Динимизда ўғри-
лик ва одамлар шаънини оёқ ости қилиш ҳа-
ром ишлардан экани таъкидланган.
Ҳурматли фарзандлар, жамият олдидаги
вазифаларни санаб ўтар эканмиз, беихтиёр
“давлат мулки” деган тушунча ёдимизга ке-
лади. Давлат мулки бу миллат мулкидир.
Унда барчанинг ҳақи бор. Шу
сабаб одоб-
ли болалар давлат мулкини ўғирлаши, ун-
га зарар бериши керак эмас, балки уни ўз
мулкидек қўриқлаши лозим. Сен мактабда-
ги ўқув жиҳозларини, парта ва дарсликлар-
ни қанчалик авайлаб-асрасанг, давлат мул-
кини сақлаган, ўзингга ва жамиятга фойда
келтирган бўласан.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
165
Болалар луғати
Жамият
–
бирлашма, таш-
килот; кишилар жамоаси (“жа-
мият” ва “жамоат” сўзлари бир-
бирига яқин маънони англатади).
Жиноят
– айб, гуноҳ, жиноий
иш, ёмон оқибатларга
олиб бо-
рувчи зарарли хатти-ҳаракат.
Do'stlaringiz bilan baham: