муомала
– муносабат, алоқа,
сўзлашув.
номақбул
– қабул қилинмай-
диган, тўғри бўлмаган, номаъ-
қул, нотўғри, хато.
баҳс-мунозара
– муҳокама,
мунозара, тортишув; мусобақа, беллашув.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Бола – одоБи Билан азиз
180
Фойдали насиҳатлар
1. Мулойимлик ризқ сари
етакловчи калитдир.
2. Болалар ўз оталаридан ме-
рос қилиб оладиган уч афзал нар-
са бор: хушмуомалалик, одоб ва
садоқат.
3. Ҳакимларнинг айтишича, хушмуома-
лаликнинг ўнта белгиси бор. Булар: инсоф,
ақл, илм, бағрикенглик, олийжаноблик, кўр-
кам феъл, яхшилик, сабр, шукр, мулойимлик.
4. Хайрли ва савобли ишлар инсонни тур-
ли ҳалокатлардан асрайди.
5. Тили ширин одамнинг дўсти кўп бўлади.
6. Ўзингдан улуғлар сенга раҳм қилишини
хоҳласанг, ўзингдан пастларга раҳм қил.
7. Ҳакимлардан бири деди:
– Қадимий ҳикматларда айтилишича,
инсон ўз яратилиш хосияти билан ҳайвон-
лардан афзал бўлди. Унга бир оғизу, икки
қулоқ берилган. Шунинг учун у бир марта
гапириши ва кўп марта эшитиши керак.
8. Ўйлаб сўзлаган кишининг сўзи тўғри-
дир, ўринсиз кўп вайсаган тил шафқатсиз
ёвдир.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
181
9. Айтилган сўз отилган ўқдир, айтил-
гандан кейин уни қайтариб бўлмайди. Кўп
сўзда кўп хато бўлади. Бирон жойга қадал-
ган найзани чиқариб олса бўлади, аммо дил-
га қадалган сўз заҳрини чиқариб бўлмайди.
10. Сўзловчи баъзида адашади ва хато қи-
лади, тинглаб турган заковатли киши уни
тузатади ва тўғрилайди.
11. Сувнинг мазаси муз билан, ошнинг ма-
заси туз билан, одам яхшилиги сўз биландир.
12. Одам ўз фикрини тили орқали ифода-
лайди, тилдан чиққан сўзлари яхши бўлса,
у эътибор топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |