Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
174
одоб билан салом бер. Агар шундай қилсанг, 
улар тарафидан эътибор топасан.
6. Агар сенга биров салом берса, унга ундан 
ҳам гўзалроқ ёки ўшанга ўхшатиб жавоб бер.
7. Кичик каттага, турган ўтирганга ва 
уловда кетаётган пиёда одамга салом бери-
ши одобдандир.
8. Овқат еяётган ва шу каби бирон иш би-
лан машғул бўлган одамларга салом берма.
9. Ота-онангдан бошқа бирон кишининг 
қўлини ўпма.
Баъзи болалар “ассому алайкум”, деб ча-
ла салом берадилар. Болалар, шуни билинг-
ларки, “ассалому алайкум”, дегани “сизга 
тинчлик ва саломатлик тилайман” маъноси-
ни англатади. “Ассому алайкум” эса “сизга 
ўлим бўлсин”, деганидир. Албатта биз ўзи-
миз яхши кўрган инсонларга фақат яхшилик 
тилаймиз. Шундайми? Демак, саломни тўлиқ 
ва тўғри беришимиз керак. Яна “ассалом” 
дейиш ҳам етарли эмас. “Ассалом” тинчлик-
саломатликдир. Аммо саломнинг ортидан 
“алайкум” қўшилмаса, бу тилак кимга бил-
дирилаётгани маълум бўлмай қолади.
Азиз болалар, яна бир нарсани билиб 
олингларки, агар биронтаси сизларга чала 
салом берса ёки сизлар тушунмайдиган би-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
175
рон тилакни билдирса, уларга “ва алайкум”, 
деб жавоб қайтарилади. Бу “сизга ҳам шуни 
тилайман” деганидир. Шунда у сизга сало-
матлик тиласа, сиз ҳам унга саломатлик ти-
лаган бўласиз. Агар душманлик маъносида 
бирон сўз айтган бўлса, унга муносиб жавоб 
қайтарган бўласиз.
Ҳикмат
алом бериш одам учун омонлик демак-
дир. Салом берилса, жон ундан омон-
лик топади.
Ҳақиқий дўстлик қадри
(Ибратли ҳикоя)
ҳмад одобли ўқувчи. Бир куни у исит-
малаб касал бўлиб қолди. Тузалгуни-
гача ўрнидан туролмай ётди. Мактабдошла-
ри ва қўшнилар уни кўриш учун келиб, со-
ғайиб кетишини тилаб дуо қилишди. Отаси 
кўриш учун уйга келганлар ёки телефон ор-
қали сўраганларнинг кўплигидан таажжуб-
ланиб, уларнинг биридан сўради:
– Сен Аҳмаднинг дўстимисан, сен уни ях-
ши кўрасанми?
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling