Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
160
юбориш одамгарчиликдан эмас. Мен яқинда 
унинг ишини бажарадиган қувватли хизмат-
кор олиб келаман. У эса боғдаги ҳужрасида 
яшайверади. Энди бизга омонат ва ихлос би-
лан хизмат қилгани эвазига уни тақдирлаш 
учун бирон иш қилишга мажбур қилмайман, 
– деди отаси ўғлига.
Болалар луғати
Садоқат
– дўстлик, бирдамлик, 
самимийлик ва вафодорлик.
мукофот
– тақдирлаш, рағ-
батлантириш, совға, тортиқ.
Озор
– азият, зарар, ҳақорат, 
азоб, жабр.
дўст танлаш ва уларни ҳурмат қилиш
й фарзанд, сен ўзинг учун яхши дўст 
танла. Зеро, сен қандай бўлсанг, дўс-
тинг ҳам шундай бўлади. Аксинча, дўстинг 
қандай бўлса, сен ҳам унга ўхшайсан. Шу 
сабаб яхши ва одобли болалар билан дўстла-
шиш керак. Дўстликни мустаҳкамлаш, унинг 
узоқ давом этиши учун эса дўстлар бир-би-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
161
рига содиқ, ҳурмат кўрсатувчи ва бир-бири-
нинг сирини сақловчи, душманлардан ҳимоя 
қилувчи бўлади. Дўстлар хурсандчилик кун-
ларида ҳам, хафалик кунларида ҳам доим 
бирга бўладилар. Фақат хурсандчилик кун-
ларида атрофида айланиб, қийин вақтларда 
бир-бирларини тарк этиш ҳақиқий дўстлик 
эмас. Дўстнинг қандайлиги қийин ва оғир 
вақтларда билинади.
Эй фарзанд! Сен дўстинг билан тенг бўл, 
ҳеч қачон ўзингни ундан баланд қўйма, доим 
камтарин бўл, ўзингга раво кўрган нарсани 
унга ҳам илин. Яъни, ўзинг яхши кўрадиган 
нарсани дўстингга ҳам бер. Ўзинг ёқтирмай-
диган нарсани унга берма! Кўп ёру биродар-
лар, ҳақиқий дўстлар орттир. Чунки улар-
нинг одамга фойдаси кўп. Чин дўст таянчдир. 
Кимнинг таянчи бўлса, ўша бақувват ҳисоб-
ланади. Бақувват кишининг бахт ва давлати 
мустаҳкам бўлади. Ўзига дўст топа олмаган 
киши одамларнинг энг ожизидир. Бундан ҳам 
ожизи эса олдинига бирон дўст топади-ю, ке-
йин уни ҳам йўқотиб қўяди. Сен доим ёмон 
иш қиладиган, сўзида турмайдиган ва ваъ-
дасини бажармайдиган одамни дўст тутма. 
Чунки у арзимас нарсани деб сенга хиёнат 
қилади. Сен яна ёлғончи билан дўст тутинма. 
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling