Бола – одоБи Билан азиз
144
нақадар ёмон иш
(Ибратли ҳикоя)
булҳасан ривоят қилади: “Биз Набий
алайҳис салом ҳузурларида ўтирган
эдик.
Даврадан кимдир туриб кетди, бироқ
оёқ кийимини унутиб қолдирди. Даврадаги-
лардан бири унинг оёқ кийими устига ўти-
риб олди. Ҳалиги киши бир оздан кейин қай-
тиб келиб, оёқ кийимини сўради:
– Биз кўрмадик, – дейишди. Пойафзал
эгаси безовталаниб қолди. Сўнг унинг оёқ
кийими устига ўтирган киши:
– Мана оёқ кийиминг, – деди.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
– Мусулмон кишини безовта қилиш нақа-
дар ёмон иш! – дедилар.
– Мен ҳазиллашдим, – деди у киши.
Расули Акрам яна ўша гапларини такрор-
ладилар.
Одамларнинг ҳурмати нима билан
ўлчанади?
унёдаги барча одамлар ирқи, ранги,
кўриниши ва кийимидан қатъи назар
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
145
тенг ҳуқуқлидир. Бири бошқасидан асло ус-
тун эмас. Аммо улар ичида эътиқоди кучли,
илмли, одоб-ахлоқлилари ҳурматга сазовор-
дирлар.
Инсон қадр-қиймати ҳеч қачон мол-дунё
билангина ўлчанмаслиги керак.
Чунки бой-
лик доимий эмас, киши ўзи хоҳламаган тарз-
да мол-мулкидан айрилиб қолиши мумкин.
Яна бойлик ёмон ва ёвуз одамларга ҳам бе-
рилиши мумкин. Шунинг учун фақат бойли-
гини эътиборда тутиб,
бирон инсонни яхши
деб айта олмаймиз. Аммо ўзи одобли, диё-
натли бўла туриб, бой ва сахий бўлса, бу жу-
да яхши.
Инсон қадри яна ташқи кўриниш, чиройга
қараб белгиланмайди. Биламизки, ташқи кў-
риниш ёш ўтган сари ўзгариб боради. Ёшли-
гида чиройли бўлган одам қариганида қадри
тушиб қолиши керакми? Йўқ, ким ёшлиги-
да ҳам, қариганида ҳам одоб-ахлоқли бўл-
са, эътиқодини мустаҳкам сақласа, ўша ки-
ши энг ҳурматли одамдир. Агар унинг бой-
лиги ва чиройи бўлмаса ҳам. Бироқ кимнинг
бойлиги, чиройи, ҳашаматли уйлари ва фар-
зандлари бўлсаю, ўзи ёмон, қўпол муомала-
ли ва пасткаш бўлса, ҳеч қачон
уни яхши
инсон дея олмаймиз. Бундай одамларга бой-
www.ziyouz.com kutubxonasi