Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
138
бир этикдўз топиб олганди. У ниҳоятда ҳа-
лол киши эди. 
Эгаси топилгунча ҳамённи сақлаб қўйиш-
га қарор қилди. Жарчининг гапи рост экани-
га ишонч ҳосил қилгач, савдогарнинг олди-
га бориб унга ҳамённи топширди. Савдогар 
бахил, ёлғончи ва бировга яхшиликни раво 
кўрмайдиган ярамас одам эди. У йўқолган 
ҳамёни топилганига қанчалик хурсанд бўл-
масин, буни билдирмади. Дарҳол ҳамёнини 
очиб санаб кўргач, бечора этикдўзга туҳмат 
қилиб шундай деди: “Шундоқ ҳам оладиган 
пулингни аллақачон олиб бўлибсан!”. Вали 
этикдўз савдогарга шундай дебди: “Оғзин-
гизга қараб гапиринг! Мен фақир кишиман, 
аммо ёлғончи, ўғри эмасман! Ваъда қилган 
пулингизни беролмасангиз, мени ўғирликда 
айбламанг”.
Нопок савдогар Вали этикдўзга туҳмат 
қилиб, ҳатто иккови маҳкамага (қозихона-
га) боришди. Икки томон сўзини эшитган қо-
зи савдогарнинг алдаётганини сезди ва уни 
қаттиқ жазоламоқчи бўлди. Қози ғазабини 
билдирмай ўз қарорини эълон қилиб деди: 
“Савдогар ҳамёнидан юз олтин танга олин-
ганини даъво қилаяпти, этикдўз эса ҳамён-
дан ҳеч нарса олмаганман, деб айтаяпти. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
139
Мен ҳар иккисининг сўзига ишонаман, икко-
вининг ҳам гапи рост. Шунинг учун этикдўз 
топиб олган бу ҳамён бошқа одамники, ҳамён 
то эгаси чиққунича маҳкамада туриб тура-
ди”. Бахил савдогар этикдўзга қилган иши-
дан афсусланди, аммо энди кеч эди...
Устоз отангдек улуғ!
зиз болалар! Устозни ҳурмат қилиш 
сизнинг бурчингиздир. Баъзи китоб-
ларда устознинг ҳаққи ота-она ҳаққидан ке-
йин туриши айтилган. Чунки ота-онангиз ду-
нёга келишингизга сабабчи бўлса, устозингиз, 
қадрли муаллимингиз оқ-қорани танитади, 
ўқиш, ёзиш ва фикрлашга ўргатади. Шундай 
экан, болалар, устозни ҳурмат қилиш ва унга 
миннатдорлик изҳор қилишимиз лозим.
Устозга ҳурмат билан муомалада бўлиш 
қаторида ундан ҳол-авҳол сўраш, бирон иш 
буюрса, дарҳол бажариш лозим. Шунингдек, 
камтарона муносабатда бўламиз, ҳеч қачон 
устоздан ўзимизни катта тутмаймиз. Чунки 
унинг ёши, илми ва тажрибаси ҳам бизни-
кидан кўпроқ. Шундай экан, уни беҳурмат 
қилмаслик ва устозлик ҳаққини адо қилиш 
талаб этилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling