Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Фарзанд ота-онадан доим қарздор


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Фарзанд ота-онадан доим қарздор
зиз болажонлар, шуни билингларки, 
атрофингиздаги болалар, ўрта ва кат-
та ёшдаги кишилар марҳаматли ва шафқат-
ли бўлишлари мумкин. Аммо ҳеч бир киши 
сизларга ота-онангиздек садоқатли бўлол-
майди, ҳеч ким ота-онангиздек хизмат йўли-
да машаққат чекмаган. Ота-онангиз ҳамиша 
сизларнинг баркамол ва солиҳ бўлишингиз-
ни хоҳлайдилар.
Ота-онангиз сизларни парвариш қилиш-
да иссиқ-совуққа чалинтирмай, соғ-сало-
мат, одобли ва илмли бўлишингизда чеккан 
машаққатларини, тортган кулфатларини, 
ўзи емаса ҳам сизларга едириб-ичирганини 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
130
унутманг. Ҳамиша уларнинг розилиги йўли-
да хизмат ва ҳурматларини жойига қўйинг. 
Шуни унутмангки, ота-онангизнинг сизлар-
дан умиди катта. Улар сизларни қадрли ва 
ҳурматли, улуғ кишилар бўлишингизни ҳа-
миша умид билан кутиб турадилар. Шундай 
экан, фурсатни қўлдан бой берманг. Ҳар соат 
ва кунни ғанимат билиб, ота-онангиз кўнгли-
ни кўтариш, хурсанд қилиш ҳаракатида бў-
линг. Заиф ва нимжон вақтингизда ота-онан-
гиз тарбиялари туфайли сизлар одамга ай-
ландингиз ва ўсиб вояга етдингиз. Шундай 
экан, ота-онага бунинг эвазига доим яхши-
лик қилиб, уларнинг дуоларини олиш керак.
Азиз болалар, ота-она дийдорини ғани-
мат билинг. Бугун ота-онамиз олдимизда, бе-
лимизга қувват, ғам ва хурсандчилигимиз-
га шерик бўлиб туришибди. Шундай экан
уларни қадрига етиш керак
Фарзанд онанинг бир бўлагидир!
наларимиз бизларни вояга етказиш учун 
меҳру мурувватларини аямаган, ороми-
дан кечиб, кечалари ухламай тарбиямиз би-
лан машғул бўлдилар. Хафа бўлсак ёки кўнг-
лимиз бир нарсадан ранжиб қолса, атрофи-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
131
мизда парвона бўлган, тобимиз қочиб қолса, 
ҳузур-ҳаловатини йўқотган ҳам онадир.
Она биз учун боғбондир. У доим бизни пар-
вариш қилиш пайида бўлади. Буни тушунган 
ҳар қандай бола ўз онаси ҳурматини барча 
нарсадан устун қўяди. Ақлли фарзанд бир 
дақиқа бўлса ҳам она меҳрини эсдан чиқар-
майди, кичикроқ бўлса ҳам ишга қўл ургани-
да онани бундан хабардор қилиб, унинг рози-
лигини олади. Айтган сўзларига қулоқ солиб, 
маслаҳатларига амал қилади, ҳар вақт она-
ни миннатдор қилишга интилади. Биз она-
мизнинг бир бўлагимиз, агар бирон аъзомиз 
оғриса, онамизнинг тани оғрийди, агар биз 
хурсанд бўлсак, онамиз ҳам хурсанд бўлади. 
Шундай экан, доим онамизга эътиборли бў-
лайлик, уларни қаровсиз қолдирмайлик, ҳа-
миша ҳолидан хабар олиб турайлик.

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling