Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
122
юзига мушт туширди. Натижада Нуриддин-
нинг бурни қонаб, кийимлари қонга беланди. 
Синф ҳам ифлосланди. Бу ҳодисадан бутун 
синф хафа бўлди. Холиднинг бу ишини оқ-
лаб бўлмайди. Чунки бир ҳадиси шарифда: 
"Рақибини енгган паҳлавон эмас, балки ғазаб 
келганида ўзини босиб тура олган ҳақиқий 
паҳлавондир”, дейилган.
Фарзанд ота-онаси учун 
нима қилиши керак?
й азиз фарзанд, ота-онанг сенга энг 
яқин, сени энг кўп яхши кўрадиган ва 
сенга жуда меҳрибон инсонлардир. Улар се-
нинг ҳаётга келишинг сабабчиларидир. Сенга 
ғамхўрлик қилиш, тарбиялаш ва сени бар-
ча озорлардан сақлашда уларнинг жуда ҳам 
катта хизматлари бор. Шундай экан, улар-
нинг фазилатларини билиб олиб, ота-онанг-
ни ҳурмат қилишинг керак.
Она фазилати
1. Онанг сени тўққиз ой қорнида кўтариб, 
шу вақт орасида кўп оғриқ ва қийинчилик-
ларни бошидан ўтказган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
123
2. У сенинг жисминг ва кийимларингнинг 
тозалигига эътибор берар эди. Сени эмиз-
ганда тепангда узун тунларни бедор ўтказар 
эди.
3. У сенга қандай ейиш, ичиш, юриш ва 
ўйнашни ўргатган, сен ўшанда буларнинг 
биронтасига кучи етмайдиган бир ожиз бола 
эдинг. Сенга оғриқ берган нарса уни оғритар 
эди, сени хурсанд қилган нарса уни хурсанд 
қилар эди. Демак, сен онанг билан бир бутун 
танасан.
Ота фазилати
1. Отанг ҳар куни кўчага чиқиб, қийналиб 
меҳнат қилиб, сенга керакли таом, кийим, 
ўйинчоқ ва бошқа нарсаларни сотиб олиб ке-
лар эди.
2. Сен улғайгач, у сени мактабга юборди. 
Таълим олишинг учун пул топиб, сарфлади, 
сени одам бўлсин, катта бўлганида қийнал-
масин, деб изтироб чекди. 
3. Агар касал бўлсанг, сени даволаш учун 
докторга олиб бориб, соғайишинг учун до-
ри-дармон олиб келар эди. Демак, отанг сен 
учун таянчдир.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling