Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Фойдали насиҳатлар
1. Ўзинг ҳам, молинг ҳам отанг-
никидир.
2. “Ота-онасини ҳурмат қил-
ган кишининг умри узун бўлади”.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
128
3. “Ҳақиқий фарзанд ҳар бир соҳада ўз 
ота-сининг ҳукмига бўйсунади”.
4. Ўғил доно бўлса, ота роҳат топибди.
5. Отанинг хатоси учун танбеҳ берувчи 
бўлма.
Ота-она ўрнини ҳеч ким босолмайди
та-она учун фарзандининг чиройли 
хул қи ва одоби муҳимдир. Одобли бо-
ланинг ота-онаси камбағал бўлса ҳам ҳеч айб 
эмас. Чунки ҳар бир нарса Яратганнинг хо-
ҳиш-иродасига боғлиқ. Ота-онасининг фа-
қирлигини айб санаш, буни ўзларига айтиб, 
тақдиридан нолиш жуда катта хатодир.
Эй фарзанд, сенинг ота-онанг ҳаёт экан, 
соғ-саломат экан, уларнинг қадрига ет, 
яшаб турганини ғанимат бил. Шуни унут-
маки, ота-онанинг камбағаллиги айб эмас. 
Аслида фарзанднинг одобсизлиги ниҳоятда 
катта айбдир. Одобсиз боланинг ота-онаси 
бой, мартабали ёки олим бўлса ҳам одам-
лар эътиборида бўлмайди. Ундай бола ота-
она шаънига иснод келтиради. Фарзанди ту-
файли обрўъ-эътибордан қолган ота-она ка-
салликка чалинади, вақтидан эрта қарийди, 
умри қисқаради.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
129
Одобли боланинг ота-онаси фақир ва кам-
бағал бўлса ҳам боласи туфайли қадрли ва 
ҳурматли бўлади. Эл-юрт орасида ҳурмат-
да, иззатда бўлган ота-онанинг соғлиғи ях-
ши, руҳи тетик бўлади. Тенгдошларига нис-
батан ёш кўринади, умри узая-ди. Шунинг 
учун сен одобли ва яхши бола бўлишинг ке-
рак. Шунда ота-онангни ҳурмат этиб, уларни 
хурсанд қилган ва қадрларига етган бўласан. 
Зеро, ота-онанг ўрнини ҳеч ким босолмайди.

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling