Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
140 Ота-онамизга қилган яхшиликларни албат- та устозимизга ҳам қилишимиз керак. Бун- дан ташқари, уларга яхшилик сўраб дуо қи- лишимиз, дуоларини олишимиз ва айтганла- рини беэътибор қолдирмай адо этишимиз ло- зим. Баъзи ёмон болалар устозларини хафа қиладилар, айтганларини вақтида бажармай- ди, дарсда ўртоқлари билан гаплашиб ўтириб, муаллим сўзига қулоқ тутмайди. Азиз бола- лар, унутмангки, устозини хафа қилган ва уни ранжитган болалар ҳаётда яхшилик ҳам, бара- ка ҳам топмайди. Зеро, биз устозимизни ҳур- мат қилиб, ундан кўп билимларни олсак, ҳаёт- да қоқилмаймиз. Устозимиз биз учун маъри- фат зиёсидир. Устоз қадри катта ҳаёт бошлаб, бирон касб бошини тутиб, яшай бошлагандан кейин билинади. Ана ўшанда мактаб даврида билим олмагани, агар билим олганида, устози- нинг панд-насиҳатларига қулоқ тутганида, ях- широқ ишларда ишлаб, яхшироқ пул топиши мумкинлигига афсусланади. Аммо энди кеч бўлганини, ҳаётни орқага қайтариб бўлмасли- гини билиб, ўзидан-ўзи хафа бўлади. Эй фарзанд, сенга илм ўргатаётган устоз меҳрини қозониш учун қуйидагиларга амал қилишинг керак: 1. Устозингдан олдинда юрма. www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 141 2. Устозинг ўрнига ўтирма. 3. Устозинг олдида рухсатсиз гапирма. 4. Малол келадиган бўлса, дарс вақтида кўп савол берма. 5. Дасрга кеч келма. 6. Устозингни безовта қилма. Ҳикоя қилинишича, Имом Бухорий бобо- миз бир муддат Маккаи мукаррамада дарс олишига тўғри келади. Бир зиёратчи у зот- нинг Бухорои шарифдаги бир устозидан са- лом ва мактуб келтирганида устоз юртидан келганини билиб, у билан қучоқ очиб кўри- шади ва унга ҳурмат бажо келтиради. Сўнг салом хабарини эшитганида, Бухорои шариф томонга юзланиб, саломга алик олиб, усто- зи ҳақига дуо қилади. Кейин мактубни икки қўллаб олиб, эҳтиром билан хатни ўқийди. Қаранг болалар, қандай ибратли воқеа?! Демак, устоз ўзидан узоқ жойда бўлса ҳам унинг ҳузурида тургандек ҳурмат бажо кел- тириш ва уни доим эъзозлаш лозим экан. Ҳикмат ир ҳакимдан: – Нима учун устозингни отангдан ҳам яхши кўра сан? – деб сўралди. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling