Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Жамият олдидаги вазифалар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Жамият олдидаги вазифалар
аълумки, одамлар жамоат бўлиб 
яшайди. Шундай экан, уларнинг бир-
бирлари олдида вазифа ва мажбуриятлари 
бор. Жамият аъзолари ўртасидаги муноса-
бат қоидаларига риоя қилинганида жамият-
да тартиб бўлади, одамлар тинч-хотиржам 
ва бахтли ҳаёт кечирадилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
164
Биринчи навбатда ҳар бир инсон ҳур-
мат-эҳтиромга лойиқ эканини билиб олиши-
миз керак. Инсон зотини камситиш, жони-
ни хатарга қўйиш, мулкини топташ ва из-
зат-обрўсини тўкиш асло мумкин эмас. Агар 
ким шундай қилса, катта жиноятга қўл ур-
ган билан баробардир. Ҳар қандай жамият-
да ўғрилик қилган, одамлар мулкини ноҳақ 
тортиб олган ва алдаган қаттиқ қораланади. 
Бу нарсага муқаддас динимиз Исломда ҳам 
қаттиқ эътибор берилган. Динимизда ўғри-
лик ва одамлар шаънини оёқ ости қилиш ҳа-
ром ишлардан экани таъкидланган.
Ҳурматли фарзандлар, жамият олдидаги 
вазифаларни санаб ўтар эканмиз, беихтиёр 
“давлат мулки” деган тушунча ёдимизга ке-
лади. Давлат мулки бу миллат мулкидир. 
Унда барчанинг ҳақи бор. Шу сабаб одоб-
ли болалар давлат мулкини ўғирлаши, ун-
га зарар бериши керак эмас, балки уни ўз 
мулкидек қўриқлаши лозим. Сен мактабда-
ги ўқув жиҳозларини, парта ва дарсликлар-
ни қанчалик авайлаб-асрасанг, давлат мул-
кини сақлаган, ўзингга ва жамиятга фойда 
келтирган бўласан.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
165
Болалар луғати
Жамият 
бирлашма, таш-
килот; кишилар жамоаси (“жа-
мият” ва “жамоат” сўзлари бир-
бирига яқин маънони англатади).
Жиноят
– айб, гуноҳ, жиноий 
иш, ёмон оқибатларга олиб бо-
рувчи зарарли хатти-ҳаракат.

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling