Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бола – одоБи Билан азиз 166
Шаънини оёқ ости қилиш
– ҳурматини топташ, обрўсини тўкиш. Жонзотларга шафқатли бўлиш й фарзанд, одобли боланинг қалби ин- сонларга ва жамики жонзотларга нис- батан меҳр-шафқатга тўла бўлади, биронта- нинг кўнглига озор етказмайди, ҳайвонлар- га зарар бермайди. Ҳайвонларда инсон учун фойда кўп. Мол гўштини ейилади, сутини ичилади, териси ва жунидан кийимлар тики- лади, бир жойдан бошқа жойга боришда ун- га минилади. У деҳқонга беминнат дастёр ва ёрдамчидир: ерини ҳайдаб беради, суғориш www.ziyouz.com kutubxonasi Бола – одоБи Билан азиз 166 чархпалакларини айлантиради ва оғир юк- ларини манзилга етказади ва йиғилган ҳо- силини уйга ташиб келтиради. Шунинг учун биз жонзотларга меҳрибон бўлиб, мулойим- лик билан муомала қилишимиз керак. Чун- ки улар ҳам ҳис қилади, агар урилса, жони оғрийди. Лекин буни гапира олмайди. Баъзи нодон ва жоҳил одамлар от-уловини юриш- дан бош тортса, бошига калтак билан уради. Бу эса уларнинг ҳақини поймол қилишга ки- ради. Инсон қалбидаги меҳр-муҳаббат унинг имон-эътиқодига боғлиқ. Имони кучли одам барча тирик жонзотларга меҳр-шафқатли бўлиши табиийдир. Кўнглида кири бор ёмон кимсалар ҳайвонларга шафқат нималигини унутади, уларни бекордан-бекор қийнайди- лар, урадилар ва ҳақоратлайдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Бир одам йўлда кетаётганида жуда чанқаб- ди, ниҳоят бир қудуқни кўриб, унинг олдига бориб, ундан сув олиб ичиб чанқоғини қонди- рибди. Шу пайт бир ит тилини чиқариб, чан- қоқликдан намли тупроқни ялаётган экан. У одамнинг раҳми келиб: “Бу ит ҳам менга ўх- шаб чанқабди”, деб қудуққа тушиб, маҳсисига сув тўлдириб итга ичирибди. Унинг бу иши- дан Аллоҳ рози бўлибди ва уни кечирибди”. www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 167 Ҳайвонлар инсонлар фойдаланишлари учун яратилган. Ҳар бир ҳайвондан бирон ишда фойдаланилиб, уни тоқати кўтармай- диган юмушларни қилишга мажбурланмай- ди. Ҳайвонларни вақтида едириб, ичиришга эътибор бериш, уларни оч-наҳор ва сувсиз ташлаб қўймаслик керак. Шунингдек, улар- ни кучлари етмайдиган ишларга мажбур- лаш, калтаклаш, юзларига уриш, исканжага олиш, сўкиб-ҳақоратлаш, оч ва сувсиз ҳол- да қолдириш гуноҳдир. Қушларнинг уяси- ни бузиш, полапонини олиб қўйиб, онасини чирқиллатиш ҳам яхши эмас. Ҳайвон зоти бизнинг фойдамизга яратилган экан, фойда- ланишдан бошқа мақсадларда уларни эрмак учун қатл этиш, шунчаки ўйин қилиб би- рон нарса билан пойлаб, уларга озор бериш яхши иш эмас. Ёмон болалар тош ва таёққа ўхшаш нарсалар билан чумчуқ ва кабутар- ларга шикаст етказади ёки бир оёғини боғ- лаб осмонга учириб ўйнайди. Азиз болалар, унутмайликки, бу ишнинг жавоби ва масъ- улияти бор. Бир қушни ўлдирган бола бир куни бу қилмиши учун албатта жавоб бера- ди. Шундай экан, ҳайвон ва қушларга зарар келтирмаслик ва уларга нисбатан меҳрибон бўлиш керак. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling