Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
163
7. Ҳар нарсанинг янгиси, аммо дўстнинг
эскиси яхши.
8. Ҳар кимнинг дўст ёки душманлиги
оғир кунларда билинади.
9. Бир ҳаким шундай дейди: «Дўстинг
берган маслаҳат туфайли иш тутсанг-у,
бироқ натижа ёмон бўлиб чиқса, сен дўс-
тингни маломат қилма, унга: “Сен айт-
гандек қиламан, деб ишим чаппасига кет-
ди, нега сенга маслаҳат солдим-а!» дема-
гин. Чунки яна иш юзасидан унга масла-
ҳат солсанг, маслаҳати тўғри бўлса-да,
оқибати ёмон бўлишидан қўрқиб, сенга
айтмайди.
10. Синалмаган дўст ва синалмаган душ-
манга ишониш катта хатодир.
Do'stlaringiz bilan baham: