Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
172
қолдирилган бир шер олдига келтиришибди. 
Уни кўрган шер тўсатдан тўхтаб қолибди. 
Кейин қулнинг ёнига келиб унинг қўлларини 
ялай бошлабди, унга суйкалиб эркаланибди.
Йиғилганлар буни кўриб ҳайрон бўлишибди 
ва қулдан шер нима учун унга ҳужум қилма-
ганини сўрашибди. Шунда қул жазо бераёт-
ган кишиларга ва одамларга қараб шундай 
дебди: “Анча аввал мен бу шерга ўрмонда йў-
лиқиб қолдим. Оёғига учли, катта бир тикан 
кириб қолиб, уни роса азоблаётган экан. Мен 
унга ёрдам бердим, шу тиканни олиб ташла-
дим, шундан бери биз дўст бўлиб қолганмиз”.
Одамларга қулнинг бу ҳикояси жудаям 
таъсир қилди. Улар қул билан шерни бирга-
ликда озод қилдилар. Қизиғи шундаки, шер 
қулга ҳудди унинг мушугидек эргашиб ке-
лар эди.
Саломлашиш одоби 
й фарзанд, барча инсонлар наздида 
мақбул саналган одоблардан бири са-
ломлашишдир. Чунки саломлашиш қалблар-
да хурсандчилик, хотиржамлик ва муҳаб-
батни пайдо қилади. Салом ҳар қандай офат, 
бало ва ёмонликлардан узоқ бўлиш маъноси-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
173
дадир. Демак, салом берган киши бошқалар-
нинг ёмонликлардан узоқ бўлишини тилаган 
ва унга яхшилик сўраб дуо қилган бўлади. 
Эй фарзанд! Сен одамларни неча марта кўр-
санг ҳам, улар билан саломлашишни ўзингга 
одат қилиб ол ва қуйидагиларга риоя қил:
1. Ухлашдан олдин, уйқудан турганда, уй-
дан чиқаётганда ва уйга кираётганда ота-
онангга ва оила аъзоларингга салом бер ва 
уларнинг муҳаббатини қозон.
2. Агар уйда хизматчи бўлса, унга салом 
бер. Агар сендан олдин салом берса, унга 
алик ол. Шундай қилсанг, у сени яхши кў-
риб, ихлос билан хизмат қилади.
3. Дуч келган маҳалладошингга салом бер 
ва очиқ юзли бўл, уларнинг ҳурматига ва қи-
йинчилик вақтларида меҳр-муҳаббатига са-
зовор бўласан.
4. Агар бир мажлисга кирсанг, ўтирганлар-
га салом бер. Уларнинг ҳар бири билан қўл 
бериб кўришма. Фақат уй соҳиби ёки маж-
лис бошлиғи билан кўришсанг кифоя. Кейин 
ўзингга муносиб жойга бориб ўтир.
5. Мактабда ўртоқларингга салом бер, 
уларни ҳурмат қил, улардан ўзингни кат-
та олма ва мактаб раҳбари ва устозларингга 
ҳар сафар кўрганингда табассум ва чиройли 
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling