Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


бойиш “йўли”ни топган бола


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

бойиш “йўли”ни топган бола
(Ибратли ҳикоя)
ир бола отасидан бир нарсага пул олиб, 
вақтидан олдин ишлатиб қўйди. Яқин-
да таътил бошланади. Маза қилолмайди. Йў-
лини топиш керак. Қўлига тушган журнал-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
132
да ҳар бир хизмат учун ҳақ тўланиши ло-
зимлигини ўқиб, кўзлари чарақлаб кетди. Бу 
мантиққа кўра, оиласи учун қилган ишлари-
нинг ҳар бирига ҳақ олиши керак! Дўкондан 
нон олиб келишни 1000 сўмга, онаси билан 
бозорга бориб келишни 2000 сўмга баҳоласа, 
қимматга тушмайдигандек эди. Худди шун-
дай қилди. Бир вараққа ой давомида бажар-
ган ишларини ёзиб нарх қўйди. Умумий сум-
ма 250.000 сўмни ташкил қилди. Хатни се-
кингина онасининг ёнига солиб қўйди. Бойиш 
йўлини топганидан боши осмонда эди унинг!
Эрталаб дарс столи устидан 250.000 сўм пул 
ва бир хат топди: “Ўлим билан олишиб сени 
дунёга келтирганим, йиллар бўйи устингни 
тоза тутганим, минг бир азоб билан ўстираёт-
ганимнинг ҳаққи – фақат севгинг ва ёноғинг-
дан олганим биргина ўпичдир! Ишлаб топган 
пулингни ўйнаб-кулиб ишлат, болажоним!..”
Ота-онага қандай муносабатда
бўлиш керак?
арзандлар ота-онага итоат этиб, ҳар 
бир фурсатни розиликларини олиш 
учун ғанимат билмоғи керак. Боланинг бахт-
саодатга эришиши, ютуқ ва муваффақият қо-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
133
зониши ота-онанинг хурсандчилиги ва рози-
ли туфайли ҳосил бўлади. Болалар ота-она-
сини ҳурмат қилиш қаторида уларни шар-
манда қилмасликлари ва номларини булға-
масликлари керак. Ота-онанинг сўзларига 
ишонмаган, улардан ўзини ақлли ва ишби-
лармон ҳисоблаган болалар ҳаётда қийналиб 
қолади ва кўп қийинчиликларга дучор бўла-
ди. Чунки ишончсизлик одамда алдов ва ёл-
ғончиликни пайдо қилади. Ёлғончилик ва ик-
киюзламачилик эса барча ёмон ишларга са-
баб бўлади.
Аслида ҳар қандай одамга ёлғон гапириш 
катта жиноят, оғир гуноҳдир. Аммо ота-она-
ни алдаш жуда катта гуноҳ саналади. Ота-
онасига билдирмай бирон ёмон ишни қилиш 
ота-онага нисбатан ҳурматсизлик, уларни 
ҳақоратлаш билан тенгдир. Аслида болалар 
қийин ҳолатга тушганларида ростини ай-
тиб, ота-оналарини бундан хабардор қилса-
лар, ота-она ўзларининг ақли ва тажриба-
си билан бу қийин ҳолатдан чиқиш йўллари-
ни кўрсатиб берадилар. Демак, ҳар бир бола 
ўз ота-онасини қилаётган иши ва ҳолатидан 
хабардор қилиши баробарида унинг насиҳа-
ти ва маслаҳатларига қулоқ тутиши ва амал 
қилиши керак.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling