Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
134
ака-ука ва опа-сингилларимиз
олдидаги вазифаларимиз
зиз болалар, сиз ака-ука ва опа-син-
гилларингизни ҳаммадан кўра кўпроқ 
яхши кўриб, эҳтиром қилишингиз керак. Зе-
ро, сизлар бир ота-онадан туғилгансиз ва энг 
яқин қариндош ҳисобланасиз. Ўзаро муноса-
бат масаласида сизларнинг орангиздан қил 
ҳам ўта олмаслиги керак. Кўчадаги дўстлар 
бир куни келиб сизни ташлаб кетиши эҳти-
моли бор. Аммо ўз жигарингиз яхши кунда 
ҳам, ёмон кунда ҳам асло сизни ташлаб кет-
майди. Чунки сизларни ота-она боғлаб ту-
ради, сизлар ўзаро ака-ука ва опа-сингил-
сизлар. Сизларнинг алоқа ва муносабатингиз 
узилмас ришта билан боғланган, бирон ман-
фаат устида қурилмаган. Шундай экан, азиз 
фарзандлар, бир-бирингизга меҳрибон бў-
линглар, ҳурмат билан муомала қилинглар. 
Буни кўрган ота-онангиз ҳам хурсанд бў-
лади. Ака-ука ва опа-сингилларига ҳурмат 
кўрсатадиган болани бошқа одамлар ҳам ях-
ши кўради.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
135
Кичикнинг ўзидан каттани 
ҳурмат қилиши ва каттанинг 
ўзидан кичикка меҳрибонлиги
й фарзанд, ўзингдан ёши катта киши-
ларни ҳурмат қил ва ўзингдан кичик-
ларга меҳрибон бўл. Шундай қилсанг, қари-
ганингда сенга меҳрибонлик қиладиган ва 
ожиз бўлиб қолганингда сенга раҳм қилади-
ган кишиларни учратасан. Кичикнинг ўзидан 
каттани ҳурмат қилиши ва каттанинг ўзидан 
кичикка меҳрибонлик қилиши гўзал ахлоқ-
лардан биридир.
Кичикнинг ўзидан каттага ҳурмати қуйида-
ги насиҳатларга амал қилиш орқали бўлади:
1. Автобус, троллейбус ёки трамвайда тик 
туришга ожиз кишини кўрсанг, сендан дара-
жаси паст бўлса ҳам ўрнингдан туриб унга 
жой бер.
2. Сен танийдиган ёши улуғ кишиларни 
учратиб қолсанг, биринчи бўлиб салом бер.
3. Акаларингни ва сендан катта биродар-
ларингни ҳурмат қил. Шунда улар сенга 
меҳрибон бўлишади ва сени яхши кўради-
лар. Агар сенга яхшилик қилсалар, уларга 
раҳмат айтишни унутма.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling