Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
137
ди. Ҳар доим бирга ўйнайди, бирон нарсаси-
ни қизғанмайди, меҳрибонлик қилиб, уларни
хурсанд қилади. Ёши катта бўлишига қара-
масдан, уларни ўзига яқин
тутади ва худ-
ди тенгқуридек муомала қилади. Кунларнинг
бирида синглиси қўғирчоғи билан кичкина
аравага ўтириб, ундан боғда сайр қилдириш-
ни сўради. У рози бўлиб аравани торта бош-
лади. Бундан синглиси жуда ҳурсанд бўлди,
ўзи ҳам хурсанд бўлди. Онаси бу ҳолни кў-
риб унга:
– Эй Исмоил, синглинг хурсанд бўладиган
ишни қилишинг жуда яхши. Бу аканинг ва-
зифасидир, – деди.
бахил савдогарнинг оқибати
(Ибратли ҳикоя)
адимги замонда ёмон
феълли хасис
савдогар бозорда айланиб юриб, сак-
киз юз тилла тангаси бор ҳамёнини йўқо-
тиб қўйди. Ҳар
томонга зир югуриб, ҳамё-
нини сўраб-суриштирди, лекин ҳеч кимдан
дарагини эшитмади. Шунда у ким ҳамёним-
ни қайтариб берса,
унга юз тилла мукофот
беришини эълон қилиш учун бозорга жар-
чи юборди. Йўқолган бу ҳамённи Вали исмли
www.ziyouz.com kutubxonasi