Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
142
– Устоз абадий тириклигимнинг сабабчи-
си, отам эса ўткинчи ҳаётимнинг сабабчиси-
дир! – деб жавоб қилди у.
Одамларни ҳурмат қилиш
уйидаги одобларга риоя қилиш одам-
ларни ҳурмат қилиш жумласидандир:
1. Саломни ошкора бер, кўришганда табас-
сум қилиб, очиқ чеҳрали бўл. Чунки юзни 
буриштириш ва кибр одамларда сенга нис-
батан нафратни пайдо қилади.
2. Ўзингга яхши кўрган нарсани одамларга 
ҳам яхши кўр ва ўзингга раво кўрмаган нар-
сани одамларга ҳам раво кўрма. Ўзига ёққан 
нарсани ўзгалардан қизғаниш ва ёқтирмаган 
нарсани бировларга бериш одобли болалар 
иши эмас.
Агар автобус ёки трамвайда ўтирган бўл-
санг, ўзингга етарли жойдан ошиғини банд 
қилма. Чунки бошқа одамнинг ўтиришига 
халақит берасан. Унутма, жамоат транспор-
ти ёлғиз сеники эмас, унда бошқа одамлар-
нинг ҳам ҳақи бор.
3. Сенга гапираётган одамга овозингни ба-
ланд кўтарма. Агар улар ота-онанг, ўқитув-
чинг каби сендан ёши улуғ ва мартабали ки-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
143
ши бўлса, сенга гапираётган пайтда унинг 
сўзини бўлма.
4. Ўзинг ёки машинанг овози ёки уни 
тез ҳайдаш билан одамларни безовта қил-
ма. Чунки йўлда ёш болалар, заифа аёллар 
ва қариялар бор. Сенинг бу қилиғинг уларга 
озор беради.
5. Камбағални камбағаллиги учун таҳқир-
лама, бечораҳол, ногирон ёки баданида бирон 
айби бор кишиларни масхара қилма. Балки 
ўша одам учраган касалликдан сени саломат 
қилгани учун Аллоҳга шукр қил.
6. Бирон кишини у ёмон кўрадиган лақаб 
билан чақирма. Дўстларинг ва тенгдошла-
рингга лақаблар тўқима. Чунки бу уларнинг 
дилига озор етказади.
Болалар луғати

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling