Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
126 Ота-онага яхшилик қилиш й фарзанд, атрофингга қара ва ота-она- ларнинг ўз фарзандларига қилган иш- лари ҳақида ўйлаб кўр. Ана шунда ота-онанг сени тарбиялаш ва касал бўлганингда даво- латишда бошларидан кечирган қийинчилик- ларни билиб оласан. Онанг сени тўққиз ой қорнида кўтарган вақтида қанча-қанча оғриқларни тортиб, қанча-қанча машақ қатларни бошидан ўтказ- ди. Сени эмизиш, ювиб тараш, иссиқ-совуқ- дан сени ҳимоя қилишда у бечора кеча ва кундузларни қийинчиликда ўтказди. Сен улғайгач, сенга қандай эмаклаш, қан- дай юриш, қандай ейиш ва ичиш, қандай га- пириш, барча-барчасини ўргатди. У ҳар ку- ни сен учун таом ва чой тайёрлайди. Кийим- ларингни ювиб, ётишинг учун жой солади. У сени кўриб кўзи қувонади, қалби шодланиб орзу-умидларга чўмади. Отанг эса ишлаб Аллоҳ берган ризқни то- пиш учун ҳар куни уйидан чиқиб кетади. Сенинг роҳатингни ўйлаб қийналади, меҳнат қилади. Сенинг ейишинг, ичишинг, ки-йини- шинг, турар жойинг ва таълим олишинг учун www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 127 кўпроқ пул топишга ҳаракат қилади. У сени яхши кўради ва сени ҳаётингда ютуқларга эришиб, муваффақият қозониб яшашингни кўришидан ҳам кўпроқ бирон нарсани ях- ши кўрмайди. Шунинг учун сен ота-онангга итоат этиб, уларга яхшилик қилишинг керак. Ота-онага яхшилик қилишнинг аввали уларга итоатли бўлишдир. Чунки улар бо- лаларини зарарли нарсага буюрмайди. Агар ота-онанг касал бўлиб қолсалар, уларни да- вола, агар ожизланиб камбағал бўлиб қолса- лар, уларга пулдан ёрдам қил. Одамлар ота- онангни сўкмасин десанг, сен уларнинг ота- оналарини сўкма. Уларга мулойимлик билан гапир. Уларнинг сўзидан сиқилма. Агар ти- рик бўлишса, уларга узоқ умр сўраб, вафот этган бўлсалар, раҳмат сўраб уларнинг ҳақ- қига дуо қил. Бу тарбия қилганликлари ва ёшлигингда меҳрибон бўлганликлари эвази- га сендан уларга мукофот бўлади. Download 5.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling