Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Қўшнисини ўйлаган Зокир


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

111
Қўшнисини ўйлаган Зокир
(Ибратли ҳикоя)
окир яхши бола. Отаси бой киши, ун-
га ҳамма нарсани муҳайё қилиб қўй-
ган. Афсуски, шундай қулайлик бўла туриб, 
Зокир камбағал ва йўқсил кишилар қандай 
ҳаёт кечириши ҳақида ҳеч нарса билмайди. 
Бир куни стадионга кетаётган йўлда Зокир-
ни бир ит қувлаб қолди. У итдан қочиб бир 
тор кўчага кириб қолди. Шу пайт бир тошга 
қоқилиб ерга учиб тушди. Кўзини очганида 
жароҳатларини боғлаб қўяётган ва уни пар-
вариш қилаётган аёлни ва ўзига тенгдош бо-
лани кўрди. Муҳаммад билан онаси Зокирни 
итдан қутқариб, уни уйларига олиб кириш-
ди. Зокир уларга миннатдорлик билдирди. 
Улар яшаб турган уйлари шу даражада од-
дий ва кўримсиз эканидан ажабланди. Кеч-
қурун уларникида қолди. Зокирнинг томоғи-
дан овқат ўтмади. У оддий таомни ейишга 
қийналиб, оғзига олган луқмаларни юта ол-
мади. Кейинги куни онаси тайёрлаган овқат-
ни кўтариб Муҳаммаднинг уйига борди ва 
таомини ўша ерда улар билан бирга баҳам 
кўрди. Демак, яхши кишилар ўзидаги бор 
нарсаларни қўшнилари билан баҳам кўриш-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бола – одоБи Билан азиз 
112
лари керак. Зеро, ҳадиси шарифда “Кимки 
ўзи тўқ бўлиб ён қўшниси оч ҳолда экани-
ни билиб туриб тунни ўтказса, у менга имон 
келтирмабди”, дейилган.
Ўқувчининг уйидаги одоби
й фарзанд, уйинг сен учун энг азиз ма-
кондир. Сен унда улғайиб, вояга етасан. 
Ота-онанг меҳр-муҳаббатини шу жойда кў-
расан, улар сени севиб-ардоқлашади, сени 
яхши кўришади ва яхши инсон бўлишинг-
ни хоҳлаб, керакли шарт-шароитни муҳа-
йё этишади. Сен у ерда ухлайсан, ўйнайсан, 
дам оласан, овқат ейсан ва чой ичасан. Шун-
дай экан, сен у ерда чиройли ахлоқ ва гўзал 
одоб билан қуйидагиларга амал қилиб яша-
шинг керак:
1. Мактабдан қайтганингда, ухлашдан ол-
дин ва уйқудан турганингда оила аъзола-
рингга салом бер.
2. Ота-онангга итоат қил, ўзингдан ёши 
катта акаларинг, опаларинг ва бошқа қарин-
дошларингни ҳурмат қил ва ўзингдан кички-
наларга меҳрибон бўл.
3. Агар уйда хизматкорлар бўлса, уриб сў-
киш билан уларга озор берма. Агар улардан 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
113
бирон нарса сўрамоқчи бўлсанг, мулойимлик 
билан сўра.
4. Уй жиҳозларини, электр қўнғироқлар-
ни ва сув жўмракларини беҳуда ўйнама, де-
вор, ўриндиқ ва кўрпачаларни ифлос қилма. 
Уларга бўр ёки қалам билан чизма. Агар уй-
да боғ бўлса, дарахт шохлари ва гулларни 
синдирма.
5. Копток тепиб, кўп бақириб ёки югириб 
уйдагиларга ҳам, қўни-қўшниларга ҳам озор 
берма. Уйдаги нарсаларга зарар келтиради-
ган ўйинларни уй ичида ўйнама. Мактабдан 
қайтганингда кийимларингни илгакка осиб 
қўй, қидириб вақтингни бекор кетказмасли-
гинг учун китобларингни ўзинг биладиган 
жойга қўй.
6. Дарсларингни тайёрлаш учун алоҳи-
да вақт ажрат ва ўша вақтда бошқа нарсага 
чалғима.
7. Қўшниларинг ва уларнинг болаларини 
ранжитма. Уларни кўрганингда салом бер, 
мулойимлик ва одоб билан муомала қил.
8. Агар бирон қариндошинг ёки меҳмон 
ота-онангни зиёрат қилиб келса ва сен унга 
салом бермоқчи бўлсанг, юз-қўлларингни ва 
кийимингни тозалаб, одоб билан унинг олди-
га бор.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling