Бола – одоБи Билан азиз
110
Ҳаммом – инсон соғлиғини сақлаш учун
ниҳоятда муҳим хона. У ерни ҳам ювиниб-
чўмилгандан
кейин тозалаб, шамоллатиб
турилади. Ҳаммомда учта асосий жой бор:
юз-қўл ювадиган ер (”умивальник”); ҳожат
ушатадиган жой (”унитаз”); чўмиладиган ер
(ванна ёки душ). Бу жойлар доимо оппоқ ва
озода ҳолда туриши лозим. Хушбўй
нарса
сепиб ёки ойнани очиб, ёмон ҳидларни кет-
казиш зарур. Уй эгаси қай даражада озода-
лигини унинг ҳаммомидан ҳам билса бўлади.
Азиз болалар, сизлар “ҳожатхона одобла-
ри”, деган дарсда кўп нарсаларни ўргандин-
гиз. Ана шу қоидаларга, албатта амал қи-
лиш керак. Баъзилар ҳаммомга турли кийим
ва сочиқларни қаторлаштириб, илиб қўйиши
дуруст эмас. Унча зарур бўлмаган кийим-
ларни кўз тушмайдиган ерга тахлаб қўйиш
керак. Яна баъзи ҳаммомларда эски чўтка-
лар, соч оладиган асбоблар чанг босиб ёта-
ди. Кераксиз нарсаларни сақлаб юриш тўғри
эмас. Яроқсиз бўлиб қолган нарсаларни чи-
қинди билан олиб чиқиб ташлаш керак.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
Do'stlaringiz bilan baham: