Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бола – одоБи Билан азиз 106
Ётоқхона ва дарсхона
та-оналар мактабда ўқийдиган болала- рига уйда алоҳида хона ажратиб, ке- ракли шарт-шароитни яратиб берадилар. Бундай алоҳида хонани ётоқхона ва дарсхо- на, деб айтилади. Ёки болалар хонаси, деб аталиши ҳам мумкин. Бу хона бир ёки бир www.ziyouz.com kutubxonasi Бола – одоБи Билан азиз 106 неча бола учун ажратилади. Бундай хонада бола дарс қилади, ўйинчоқ ўйнайди, ухлаб дам олади. Шундай хонаси бор болалар ўз хоналарини доимо озода ва саришта тутиш- лари керак. Олдин айтганимиздек, хона озо- да ва тоза бўлиши учун бир шартни бажа- риш зарур. Бу шарт тартибдир. Тартиб ҳар бир нарсани ўз ўрнига қўйишдир. Болаларга ажратилган бундай хонада фақат болалар- га тегишли нарсалар туриши керак. Болалар ишлатмайдиган нарсаларни бу хонадан олиб чиқиш лозим. Болалар хонасида нималар бўлиши керак? Бу хонада каравот, кийим шкафи, стол-стул ва китоб жавони бўлади. Ҳозирги вақтда яна ўйинчоқлар қутиси ёки компютер тури- ши мумкин. Деворга илинадиган нарсалар – дарс жадвали, календар, соат, доска, харита ва жонсиз нарсаларнинг сурати бўлиши ҳам жоиздир. Жавонда турадиган китоблар, мак- таб дарсликлари, дафтарлар, кундалик даф- тар, ручкалар, қаламлар, қоғозлар ҳаммаси тартибли равишда тахлаб қўйилади. Уларни тез-тез текшириб, артиб туриш керак. Стол устида компютер, стол лампаси, дераза ток- часида анвойи гуллар туради. Китоб-дафтар турадиган жавон алоҳида, ўйинчоқлар тура- www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 107 диган шкаф ёки қути алоҳида бўлиши керак. Хонага қўйилган нарсалар, расмлар, ўйин- чоқлар боланинг ёши ва дарсларига мос бў- лиши керак. Бола ётадиган ўриндаги чойшаб ва кўрпа- ёстиқлар тозалигига эътибор бериш керак. Каравот ва стол-стулларни тез-тез артиб ту- риш керак. Хонани ҳар куни йиғиштириш ва албатта шамоллатиш лозим. Бу ишларни ўзи қила олмаса, унга ота-онаси ёки опа-акалари ёрдам беради. Агар хонани ва ундаги нарса- ларни тозалаб турилмаса ёки хонада керак- сиз нарсалар сочилиб ётаверса, нима бўлади? Бундай уйда яшайдиган бола дарсларини ях- ши тайёрлай олмай қолади. Кечаси ухлаганда тушига ҳар хил нарсалар кириб чиқади. Чун- ки шайтон ва жинлар кир-чир ва тартибсиз жойларга келади. У тозаликка риоя қилмай- диган хонадонга осонгина кириб олади ва ун- да яшайдиганларни васваса қилади. Download 5.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling