Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бола – одоБи Билан азиз 78
бекинмачоқ ўйини
(Ибратли ҳикоя) окир дўстлари билан бекинмачоқ ўйини ўйнаётган эди. Бекиниш учун www.ziyouz.com kutubxonasi Бола – одоБи Билан азиз 78 ҳар томонга тарқаб кетганларида Шокир йўл четидаги улкан каштан дарахтининг орқасига бекинмоқчи бўлди. Бу ўйинда би- рор боланинг уни топиб олиши қийин эди. Шу пайтда оппоқ соқолли мусофир киши шаҳарга келиб, Шокир бекиниб турган каш- тан дарахтига яқинлашиб қолди ва унга де- ди: “Ўғлим, сендан бир манзил ҳақида сўра- моқчи эдим”. Шокир бироз шошилиб қолди ва ундан жим бўлишини сўраб қўллари би- лан ишора қилди. Ҳалиги киши Шокир нима учун жим бўли- шини талаб қилаётганига тушунмади ва ун- га ажабланиб қараб деди: “Сендан бир нар- са ҳақида сўрагандим. Агар билсанг хабари- ни бер, билмасанг ўзинг жим бўл!” Сўнгра таажжубланиб деди: “Шаҳар болалари соғ- саломат экан-ку, аммо уларнинг аҳволи кул- гили ва қизиқ!” Ўйиндаги болалар анави ерда бир кекса ёшли киши дарахт ортига бекинган ўртоғи билан гаплашиб турганини кўргач, ўша бола Шокир эканини билишди. Оёқ учида юриб секин-аста ўша дарахтга яқинлашишди. Улардан қаттиқ норози бўлган қария кел- ган томонига қайтиб кета бошлади. Шунда Шокир қаттиқ хижолат бўлиб ўйинини таш- www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 79 лади, бекинган жойидан чиқди. Нуроний қа- риянинг ортидан югурди ва ундан кечирим сўради. Кейин қарияни кетаётган манзилига олиб бориб қўйди. болалар учун нонуштанинг фойдаси (Тиббий маслаҳат) олаларнинг нонуштаси ҳар кунлик ҳа- ракатлари ва ўқишни қай даражада ўзлаштиришларига таъсир қилади. Кунни яхши нонушта билан бошлаган болаларнинг мактабда яхши ўқишлари ва танловсиз ис- теъмолга хоҳиш билдирмасликлари маълум бўлган. Нонуштада тоза меванинг шарбати ёки сут, пишлоқ, тухум, кепаги олинмаган унли нон истеъмол қилиш жуда фойдали. Нонушта қилмаган ўқувчиларнинг фик- рини жамлашда қийналишлари, беҳузур бў- лишлари ва қондаги қанд миқдори пасайиб, янада тез чарчашлари кузатилган. Уйқу ҳам етарли бўлмаса, стресс (тушкунлик, руҳий босим) гармонлари ортади ва керагидан зиёд калория истеъмолига замин ҳозирлайди. Тадқиқотлар нонуштанинг имтиҳон баҳо- ларига ҳам таъсир кўрсатишини тасдиқла- ди. Нонушта қилиш одатини давом эттириш www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling