Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
60
роқ ва тез-тез ювиб туриш зарур. Одамлар 
бир-бирлари билан гаплашганда юзга қараб 
гаплашадилар. Юзи кир бўлган ҳолда бош-
қаларнинг кўзига кўриниш уят саналади.
3) Тиш. Аллоҳ тишларни чиройли қилиб 
яратган. Уларни авайлаб асраш керак. Тиш-
лар соғлом ва оппоқ бўлса қандай яхши! Оп-
поқ тишлар инсонга чирой бағишлайди. Тиш-
лар овқатни чайнаб, майдалаб беради. Агар 
улар тоза бўлса, овқат ҳам қоринга покиза 
ҳолатда киради. Тишларни тез-тез ювиб ту-
рилмаса, улар орасида кир тўпланади ёки 
ҳидланади. Бу кирлик овқатга қўшилиб, қо-
ринга тушса, одам касал бўлиб қолади.
Тишини яхши ювмайдиган боланинг тиши 
кўп оғрийди. Тиш оғриғи жуда ёмон. Тиш-
га эътибор берилмаса, у сарғайиб, хунук тус 
олади. Тиши ҳунук бўлиб юриш ҳам дуруст 
эмас. Овқатланиб бўлгандан сўнг тишлар-
ни яхшилаб ювиш зарур. Акс ҳолда оғизда 
ёқимсиз ҳид пайдо бўлиб, ёнидаги одамга 
озор беради.
Тишни ҳар куни икки марта мисвок ёки 
пас та (маъжун) билан ювиш керак. Пай-
ғамбаримиз таҳорат олаётганда тишини мис-
вок билан ювганларни мақтаганлар. Одам-
ларнинг олдида тишни кавлаш хунук одат. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
61
Бу беодобликдир. Агар кавламоқчи бўлса, 
қўли билан оғзини тўсиб кавлашнинг зара-
ри йўқ.
4) Бурун. Аллоҳ бурунни ҳам муҳим вази-
фа учун яратган. У нафас олишимизга ёрдам 
беради. Агар бурун тоза бўлса, инсон ютаёт-
ган ҳаво ичкарига соф ва безарар ҳолатда 
киради. Одобли бола ҳеч кимнинг кўзи туш-
майдиган жойда бурунларини қоқиб, тозалаб 
олади. Бировнинг олдида асло бурнини торт-
майди ва кавламайди. Баъзи болалар эса ҳа-
деб бурнини тортаверади. Бунақа одат ҳеч 
кимга ёқмайди.
Инсон аксирганда ёки йўталганда юзи-
ни четга буриши керак. Оғзи ва бурнини 
дастрўмол ёки енги билан тўсиши лозим. 
Чунки бундай пайтда бурун ва оғиздан за-
рарли моддалар отилиб чиқади.
5) Бош. Инсон ҳаёти учун жуда зарур ҳи-
собланган аъзолар – мия, қулоқ, кўз, бу-
рун ва оғиз бошда жойлашган. Демак, бош-
га яхши аҳамият бериш лозим. Уни тез-тез 
ювиб туриш талаб этилади. Қизлар сочла-
рини ҳафтада камида бир марта ювиб тури-
ши керак. Ўғил болалар сочларини кўп ўс-
тириб юборишлари дуруст эмас. Сочни бир 
ойда бир марта олинади ёки қисқартирила-
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling