Бола – одоБи Билан азиз
194
сон бировдан
эшитган гапини бировга айт-
майди, жимлик ва сукут сақлашни ихтиёр
этади. Агар биров унга гап ташиб келса, ун-
га чиройли насиҳат қилиб, уни бу қилиғи-
дан қайтаради. Одобли бола ўзи чақимчилик
қилмаслиги билан бир қаторда бошқаларни
ҳам бу ёмон ишдан қайтаради.
Болалар, шуни ёдда сақланглар: энг ёвуз
ва ярамас одам шундай одамки, ўзгаларнинг
айбини топишга интилади, гап ташиб, дўст-
ларни бир-биридан айиради.
Саккиз хил таом ва бир оғиз ғийбат
(Ибратли ҳикоя)
ир киши Ҳасан Басрийнинг ҳузурига
келиб, “фалончи сен ҳақингда номаъ-
қул гапларни гапирди”, дебди.
– Қачон?
– Бугун.
– Қаерда?
– Уйида.
– Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
– Зиёфатга борган эдим.
– Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги одам саккиз хил таомнинг номини
санабди. Шунда Ҳасан Басрий:
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
195
– Ўша одамнинг саккиз хил таоми қор-
нингга сиғдию, бир оғиз сўзи сиғмадими?
Тур, кет бу ердан! – деди ва ғийбатчини ол-
дидан қувиб чиқарди.
мақтанчоқ бўлманг!
Инсон учун энг катта камчилик мақтан-
чоқлик қилиш ва ўз айбини кўра олмаслиги-
дир. Зеро, ҳар қандай одам хато-камчилик-
дан холи бўлмайди. Шундай экан, азиз фар-
зандим, сен зинҳор мақтанчоқ бўлма, жуда
зўр ишларни қилсанг ҳам кеккайма, ўзинг-
ни мақтама, сени бошқалар мақтасин. Ақлли
бола ўзини мақтамайди.
Нодон болалар эса
биров улар қилган
ишларни тан олмасалар
ҳам, доим ўзини мақташга ҳаракат қилади.
Агар сен яхши, билимли ва одобли бола бўл-
санг, инсонлар сенинг қандай эканингни би-
лишади, мақтанишга ва ўзингни кўз-кўз қи-
лишга ҳожат қолмайди. Демак, ҳаётда кам-
тар ва холис бўлиш инсонни юқори мартаба-
ларни эгаллашига сабаб бўлади. Зеро, доно
халқимиз бежизга “камтарга камол, манман-
га завол”, деб айтмаган.
www.ziyouz.com kutubxonasi