Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
193
Ғийбат эвазига қилинган яхшилик
(Ибратли ҳикоя)
асан Басрийга: “Бир киши сизни ғий-
бат қилди”, деб айтдилар. Ҳасан дар-
ҳол ғийбат қилган кишига бир идишда хурмо
юборди. У киши хурмони олгач, ўша заҳоти
Ҳасаннинг
олдига келиб, ундан: “Мен сиз-
ни ғийбат қилган эдим, сиз эса менга хурмо
юборибсиз, сабаби нима?” деб сўрабди. Шун-
да Ҳасан Басрий унга: “Сен менга яхшилик
юборган экансан,
мен эвазига хурмо юбор-
дим!” деб жавоб қилибди.
Бундан маълум бўладики, ғийбат қилин-
ган одам ғийбатчига тўғри йўлни кўрсати-
ши керак, аммо ғийбат сўз ғийбатчига зарар
етказади, унинг қилган
ишларининг савоби
бошқа одамга ўтади ва одамлар олдида ғий-
батчининг юзи қора бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: